09 February 2023
17:25 - Ўзбекистонда ўзбекларни ўйлайдиган, ўзбекларни ҳимоя қиладиганлар борми? Тожик аслли Шавкат Мирзиё нима қилмоқда? “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси-чи?

Сарлавхадаги саволга жавоб бериш осон эмас. Чунки, ҳозир айрим соҳалар бўйича ҳам аҳоли турли гуруҳларга бўлинган. Ўйлаймизки 2 гуруҳ катта аҳамиятга эга, яъни миллий бўлиниш ва сиёсий бўлиниш. Миллий бўлиниш кўпчилик давлатларда бор, бу миллатлар турли эканлигидан келиб чиқади.

Сиёсий бўлиниш бўйича ҳам иккига бўлинганмиз –диктатура тарафдорлари ва демократия тарафдорлари.

Бизда миллий бўлиниш Ўзбекистонда асосий миллат ўзбеклар бўлгани билан қаторда, тожиклар ҳам кўплигидан чиқиб келаётгани туфайлидир. Ҳатто СССР замонида, Коммунистик Партияда юқори лавозимларда ҳам бўлган Шароф Рашидов, айни пайтда Ўзбекистон Олий Советининг раиси даражасига ҳам чиққан эди. Ўша пайтда Жиззахда туғилган Шароф Рашидовнинг миллати тожик эканлиги зиёлилар ичида кўп гапириларди.

Ундан кейин Ўзбекистонда энг юксак лавозимларни эгаллаган Нишонов ҳам тожик эканлиги гапириларди.

“Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатов бир вақтлар қоғозда ҳам чиққан “Ҳаракат” журналида ўша пайтда номи “Бирлик Халқ Ҳаракати бўлган ташкилотнинг тарихини ёзар экан, 1989 йилда, яъни “Бирлик” кучли ташкилот бўлган пайтларда, ҳозирги президент-диктатор-вайсақи лақабини олган Шавкат Мирзиё ўзининг яқинларидан бирини Абдураҳим Пўлатов олдига юборган ва Абдураҳим Пўлатов билан учрашмоқчи эканлигини айтган.

У билан бироз гаплашгач, Шавкат Мирзиёев Ирригация ва Мелиорация Институда КПССнинг ўша ердаги бўлимининг раҳбари эканлиги, у аслида Тожикистонда туғилгани, ёш болалигида ота-онси билан Ўзбекистонга кўчиб келгани, аммо миллати тожик эканлигини ҳам айтиб қолди. Абдураҳим Пўлат бундай одам билан учрашмаслигини айтибди.

Бу гаплардан хабар топган Ислом Каримов Шавкат Мирзиёвни олдига чақирган ва унинг тожиклигини билган ҳолда Ўзбекистонда унга катта ёрдам бера бошлаган, аввал Ўзбекистон Олий Советига депутут қилиб сайлантирган. Қисқ вақтдан кейин уни Тошкент шаҳридаги туманладан бирининг ҳокими қилиб қўйди. Мана энди у Ўзбекистоннинг президент-диктатор-вайсақиси бўлиб олган. У ҳамма ерда ўта диктаторлик руҳи бўлган ва ҳозир Владими Путиннинг ишонган малайларида бири бўлиб қолган Тожикистонни ва Ўзбекистонда яшаётган тожикларни қўллаб-қувватлаш билан овора.

СССР тарқалиб кетгач, ҳамма нарсани қўлига олган президент-диктатор Ислом Каримов демократларни катта босим остига олганди, уларнинг бир қисми, Абдураҳим Пўлат ҳам улар ичида, чет элларга қочиб кетдилар, баъзилари қамоқда, ўлдириб юборилган “Бирлик” фаоллари ҳам бор.

Шундай экан, Шавкат Мирзиё ноқонуний йўллар билан президент бўлиб олгач, Ўзбекистонимизнинг ҳеч бир соҳасида жиддий ижобий ўзгаришлар бўлмади. Баъзи одамлар, бизда демократия бироз жонланагани, компютерлар ва Интернет кенг тарқалишга бошлангани, шаҳарлар замонавийлашаётгани, янги моделли автомобилларга тўлаётганини билан мақтанишади. Ваҳоланки, бундйа нарсалар Ўзбекистон тарафидан эмас, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари томонидан яратилган. Улар бўлмасайди, биз ҳали ҳам асрлардан бери мавжуд бўлган ҳароб аҳволда бўлардик.

Хуллас, ўзбеклар билан ҳеч кимнинг иши йўқ ҳисоб, бунга Шавкат Мирзиё йўл бермаяпти. Ўзбекистода демократия яратилмаса, демократик сайловлар бўлмаса, ҳеч нарса ўзгармайди. “Бирлик Партияси ва бошқа демократик руҳдагилар бизда ҳақиқий ислоҳатлар бўлиши учун курашни давом эттирмоқдалар.

Шундай экан, ўзбеклар бундай президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилот ва туман ҳокимларидан қутилиши керак, ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Чет элда мажбуран яшаётган демократлар, жумладан, “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат тезда Ўзбекистонга қайтарилиши ШАРТ.

Аммо, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришишадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Ана ўшандагина Ўзбекистоннинг жуда кўп муаммолари ҳал этилади, олға кетамиз.Акс ҳолда, Ўзбекстон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади.


 


Расмда - Абдураҳим Пўлат ва Шавкат Мирзиё.