08 February 2023
16:49 - Навбатдаги шармандалик: Шавкат Мирзиё инфляция даражасини пасайтириш каби масалаларга бағишланган масхарабозлик йиғилиши ўтказганмиш. Абдураҳим Пўлат қуруқ вайсашларга қарши!

Давлат раҳбари матбуот хизмати билдиришича, Президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиё ҳузурида жорий йилда инфляция даражасини пасайтириш чоралари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилибди, дея хабар қилди. Инфляция фақатгина макроиқтисодий кўрсаткич эмас, аҳоли даромади ва турмуш тарзига таъсир қилувчи омил ҳисобланади, дея таъкидлади президент матбуот хизмати. 2022 йил якуни билан мамлакатда инфляция 12,3 фоизни ташкил этган эди. Барча иқтисодий механизмларни қўллаб, жорий йилда бу кўрсаткични 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқдамиш.

“Президент-диктатор-вайсақи” лақабли Шавкат Мирзиё бунинг учун истеъмол товарлари, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни “даладан дастурхонгача” етказиб беришдаги харажатларни қисқартириб, арзон бўлишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун аҳолига ажратилган жами 200 минг гектар ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берибди.

Ушбу чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш учун ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ваш шаҳар бўйича алоҳида “йўл хариталари” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилибди.

Лекин, бу йўналишда ҳали имкониятлар кўп. Шу боис йиғилишда аҳоли учун жозибадор молиявий хизматлар турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди, дея қайд этилди.

Қаранг, Ўзбекистонда 2022 йилда инфляция 12,3 фоизни ташкил этган этган инфляцияни камайтириш, аҳолига ажратилган ерларда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича алоҳида “йўл хариталари” ишлаб чиқиш каби масалалар бўйича маслаҳатлар берганмиш. Яъни, у аҳволимиз дабдала эканлигини билмагандек, кўрсатмалар берганмиш ва ўзи фақат вайсашни билишини намойиш қилганмиш! Қисқа қилиб айтсак, у қуруқ гаплар билан аҳволимиз дабдала эканлиги тўғрисида гапириб, аҳволни тузатиш бўйича кўрсатмалар берганмиш. Унинг кўрсатмалари, аслида, буйруқ эканлигини ҳамма ўзбеклар тушунаётган бўлса керак.

Аҳволимиз дабдала эканлигини “Бирлик”нинг матбуот органи бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери гапириб келмоқда-ку!

Аввалги гапларимизни такрорлаб,“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг раиси Абдураҳим Пўлат (расмда) Ўзбекистонда камчиликлар кўпайиб бораётганини ва бор муамоларни тузатиш ва камбағалликдан чиқиш йўлларини билишади. Шунинг учун Ўзбекистондаги режим демократия тарфдори бўлган “Бирлик”ни тан олмаяпти, рўйхатдан ўтказмаяпти.

Аммо, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, “Бирлик” ва унинг раиси Абдураҳим Пўлат ҳамда бошқа демократлар барибир юқори даражаларга кўтарилишади, партияни рўйхатдан ўтишига эришишади, унинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади, Ана ўшандагина Ўзбекистоннинг жуда кўп муаммолари ҳал этилади. Акс ҳолда, Ўзбекстон дабдала ҳолда қолаверади.