22 July 2022
20:23 - Ўзбекистон “Тинчликсеварлик Глобал Индекси”да 86-ўринни эгаллабди
Global Peace Index 2022 рейтингида Ўзбекистон 7 поғонага юқорилаб, 163 давлат орасида 86-ўринни эгаллабди.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон "Россия ва Евросиё" гуруҳида энг катта яхшиланиш ва ўзгаришни кўрсатибди – 1,5 фоиз.

Қўшни мамлакатлар орасида Қозоғистон 97-ўринда (-29), Қирғизистон 91-ўринда (-21), Тожикистон 92-ўринда (+6), Туркманистон 104-ўринда (+5) жойлашган.

Энг тинчликсевар давлатлар деб Исландия, Янги Зеландия ва Ирландия топилибди.

Индекси энг паст бўлиб турган мамлакатлар: Афғонистон, Яман, Сурия, Россия ва Жанубий Судан.