23 October 2021
21:25 - Ўқитувчиларнинг иш ҳақи 40 фоизгача оширилади: Гап якка тартибда таълим берадиганлар ҳақида. “Ҳаракат”: Қизиқ, бошқалар нима қилади?
Халқ Таълими Вазирлиги ва Молия Вазирлигининг қўшма қарорига асосан, ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларга эндиликда амалдаги ойлик иш ҳақи миқдорлари 40 фоизгача оширилган ҳолда тўланиши эълон қилинди.

Бу ҳақда Халқ Таълими Вазирлиги матбуот хизмати баёнот берибди. Қарорга асосан, ногиронлиги бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг иш ҳақларини ҳисоблашнинг янги методикаси жорий этилган ва умумтаълим муассасаларида ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларга эндиликда амалдаги ойлик иш ҳақи миқдорларини 40 фоизгача оширилган ҳолда тўлаш имконияти яратилгани эълон қилинган.

Бундан ташқари, мазкур ўқитувчиларга ўқувчилар таътилда бўлган даврда ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши ҳамда йиллик меҳнат таътили пуллари тўланиши белгиланди.

Хуллас, шунақа янгиликлар ва шунақа хабарлар. Муҳим бўлгани, ҳозир мактаблардаги таълимларга қанчадан пул берилиши? Кўрамиз, натижа қандай бўлар экан?