23 October 2021
14:29 - Россия Ташқи Ишлар Вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов: Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибимизда йўқ
Халқаро медиа-ҳоллда “Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати” мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган (Россия – “Ҳаракат” Агентлиги) ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Афғонистондаги вазият юзасидан фикр билдирди.

“Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи бизда кўриб чиқилмаяпти. Биз фақатгина Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш орқали инқирознинг олдини олиш ва ўзаро ҳамкорликни тиклаш масалалари бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Биз бу мамлакатда барча халқлар ва миллатларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолатда, демократик тамойилларга риоя қиладиган, қўшни давлатларга таҳдид солмайдиган ягона ҳукумат тузилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бу Афғонистоннинг Марказий Осиё ва халқаро ҳамжамиятга интеграция бўлишида муҳим омилдир. Ҳозирда қўшни мамлакатлар билан Афғонистонга қандай ёрдам кўрсатиш бўйича музокаралар олиб боряпмиз ва бу долзарб минтақавий масалалардан бири бўлиб турибди.

Жанубий Осиё мамлакатлари билан ўзаро боғлиқлик масалаларига тўхталиб ўтадиган бўлсам, яқинда Тошкентда ҳам шу мавзуда халқаро конференция ташкил этилди, Покистон билан ҳаво қатновлари тикланди, 20та чартер рейслар билан 9 мингдан ортиқ покистонлик саёҳатчилар Ўзбекистонга ташриф буюришди. Ўзаро боғлиқлик муаммоларини қадамма-қадам ҳал қиляпмиз”, деди Фурқат Сиддиқов.

“Ҳаракат”: Бу хабарча Ўзбекистондаги маҳаллий ахборот воситаларидан олинди.