05 October 2021
20:36 - Жефф Безос тўртинчи бор АҚШнинг энг бой кишиси деб топилди, чунки унинг бойлиги шу дақиқаларда 201 млрд экан
АҚШнинг энг машҳур Forbes журнали 2021 йилдаги энг бой 400 нафар ўз миллиардерлари рўйхатини маълум қилди.

Amazon асосчиси Жефф Безос тўртинчи бор Американинг энг бой кишиси деб топилибди. Нашр унинг бойлигини 201 млрд доллар деб баҳолабди.

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск 190,5 млрд доллар билан иккинчи ўринда, Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг 134,5 млрд доллар билан 3 ўринни эгаллабди.

Бу рўйхатдан 44 нафар янги миллиардер жой олган. Улар орасида энг бойи 29 ёшли тадбиркор Сэм Банкман-Фрид бўлиб, Forbes USA унинг бойлигини 22,5 млрд доллар деб баҳоланибди. Энг қизиғи, Сэм Банкман-Фрид рўйхатнинг энг ёш иштирокчисидир.