31 March 2021
16:16 - Яхши хабарми? 1 апрелдан Юнусобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги мактабларда анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилармиш!?
Юнусобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги мактабларда анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Халқ Таълими Бош Бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳрор Султонов Telegram каналида оғзаки эълон тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, шу йилнинг 1 апрелидан пойтахтнинг Юнусобод, Чилонзор ҳамда Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида ҳам анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

16 мартда Тошкент шаҳрининг учта тумани - Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги барча мактаблар онлайн режимга ўтказилиши эълон ҳам қилинган эди, аммо кейин Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича шаҳар штабининг йиғилишида бу туманларда ўқиш тўхтатилганди.

Кўрамиз, ишлар қандай давом этади?