30 March 2021
14:05 - Соғлиқни Cақлаш Вазири Ўринбосари Шахрух Шарахметов Президентининг тегишли қарори билан Монополияга Қарши Курашиш Қўмитаси раиси этиб тайинланибди. “Ҳаракат” нима дейди?
Шaxруx Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер Университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган бу инсон турли йилларда Иқтисодиёт Вазирлиги, Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. Соғлиқни Сақлаш Вазири Ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия Вазири Ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шахрух Шарахметовнинг Монополияга Қарши Курашиш Қўмитасидаги келгуси фаолиятига ҳам муваффақият тилаймиз, дейилади Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг баёнотларидан бирида.

Хуллас яна битта давлат хизматчиси яна ўз поғонасида юксалибди. Аммо, натижа қандай бўлади? Бу ҳақда ҳали ҳеч қандай маълумот йўқ.

“Ҳаракат” Агентлиги ҳурматли ўқувчиларимизга мурожаат қилиб, шу масала бўйича фикр билдиришингизни сўрамоқда. Эътибор беринг, Шахрухнинг исми ўзбекча мақолаларда "Шоҳруҳ Шораҳметов" деб берилмоқда, аслида, вазирликнинг ўзбекча баёнотида ҳам унинг исми "Шахрух Шарахметов" деб берилган. Шунақа масхарабозликлар!!! Аслида, шармандалик!!!