27 March 2021
23:05 - Давлат миқёсидаги масхарабозлик: Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Қўйлиққа бориб, мардикорлар билан учрашгани ҳақида. “Ҳаракат” нима дейди?
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг туманларида сайёр қабуллар ўтказиб, бугун, яъни 27 март куни Яшнобод ва Бектемир туманларида бўлибди.

Танзила Норбоева бу туманлардаги кунлик ишчилар маркази фаолиятига эътибор қаратганмиш, у “Қўйлиқ” бозори ҳудудидаги мардикор бозоридаги ишчилар билан суҳбатлашганмиш, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаганмиш.

Энг қизиғи, 2021 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева, ҳа, расмий хабарда айнан шундай ёзилган, бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Яшнобод тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишганлиги алоҳида таъкидланганмиш.

Манан энди унинг ШАХСАН ўзи 29-сонли оилавий поликлиникага бориб, у ердаги аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишганмиш. Яшнобод туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари М.Абдуллаева аҳолини сифатли ва тезкор бирламчи тиббий-санитария ёрдами билан янада кенгроқ қамраб олиш, касалликларнинг олдини олиш ва эрта босқичларда аниқлаш, касалланиш даражасини пасайтириш, профилактик тадбирларни амалга ошириш орқали саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар бўйича маълумот берганмиш.

Бу хабарларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот Хизматида ёритилган. Амммо, амалда, ҳамма нарса эскича қолмоқда.

Ўша Ахборот Хизматидаги расмларда ҳамма нарса музейдаги каби, дейди “Ҳаракат” мухбири. Хуллас, қисқа қилиб айтсак, тўла шармандалик!!!

Бу расмлар ҳамма ерда тарқатилиши ва ҳаммага кўрсатилиши ШАРТ!!!