04 March 2021
22:18 - Ўзбекистонда 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини икки баробарга қисқартиришмоқчи! Нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасида 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини икки баробарга қисқартириш вазифаси назарда тутилмоқдамиш. Ишсизлик кўрсаткичи эса келгуси ўн йилда 7 фоизга туширилиши режа қилинганмиш.

Шу лойиҳамга ишонадиган аҳмоқлар Ўзбекистонда борми, дейди “Ҳаракат” мухбири? Йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас!

Бундай улуғ ишлар қилиш учун Шавкат Мирзиёнинг косметик ўзгаришларини эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш керак.

Масалан, лойиҳага кўра, 2030 йилгача Ўзбекистонда кам таъминланганлик даражасини икки босқичда - 2021–2025 йилларда биринчи босқич, 2026–2030 йилларда иккинчи босқич амалга ошириш белгиланмоқдамиш.

Лойиҳада айтилишича, бу лойиҳа БМТ Тараққиёт Дастури, Жаҳон Банки, ЮНИСЕФ, Осиё Тараққиёт Банки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки экспертлари, маҳаллий илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари, вазирлик ва идоралар томонидан кенг муҳокама қилинаётганмиш, ҳамманинг УМИДЛАРИ ЎТА КАТТАМИШ!

“Ҳаракат” сайтининг ҳурматли ўқувчиларига мурожаатимиз шундай: Сизлар нима дейсизлар? Қандай ЯХШИ ФИКРЛАР бор? Шуларни маслаҳатлашайлик.