20 February 2021
14:39 - Онкологик йўналишда болалар ўлими бизда жуда юқори, бунга нималар сабаб бўлаётгани ҳақида шу ерда ўқинг!
Молекуляр цитогенетик даражада ташхислашнинг йўқлиги, касалликнинг 3-, 4-босқичларида аниқланиши ўлим ҳолатларига олиб келаётгани шу пайтгача умуман айтилмаётганди-ку!

Ўзбекистонда онкологик касалликларда болалар ўлимига асосан хасталикнинг эрта ташхисланмаслиги, молекуляр даражадаги диагностиканинг мавжуд эмаслиги сабаб бўлиб келаётгани Болалар Миллий Тиббиёт Маркази Гематология ва Онкология Бўлимидагилар билдиришибди.

Бизда онкологик касалликларда болалар ўлимининг сабаби касалликнинг 3-, 4-босқичларда аниқланишидир. Бизда молекуляр цитогенетик даражада ташхислаш ҳозиргача йўлга қўйилмаган. Чунки халқаро протоколлар асосида даволаш ҲАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИНМАГАН.

Бу протоколлар асосида иш ташкил қилиниши учун эса болалар онкологияси ва гематологияси ягона бўлимда даволаниши кераклиги ҳақида талаб мавжуддир. Бундай бўлимда барча нарсалар айнан болаларга мўлжалланган бўлади. Мазкур структура энди Болалар Миллий Тиббиёт Марказида йўлга қўйилди, яъни болалар онкологияси ва гематологияси бир соҳага айлантирилгани бор нарса, аммо Ўзбекистон бўйича ҳамма муаммоларни битта давлат марказида ҳал этиб бўлмайди.

Ўша давлат хизматидагилар билдиришича, ривожланаётган ва ривожланмаган давлатларда онкологик касалликлардан ўлим кўрсаткичи 20 фоиз деб кўрсатилади. Хўш бизда нима учун аҳвол бунчалик ғариб?

Болалар Миллий Тиббиёт Марказида хизматчилари шу масала бўйича кўп гапирмаётганлари аҳволимизни янада ёмонлаштирмоқда-ку!? Нима Интернетдаги Kun.uz сайтидаги саҳифасидан бошқа жойларда бу ҳақда умуман гапиришмаяпти? Нимага бошқа оммавий ахборот воситалари бу масалада жим қолишмоқда?

Ҳамма ўқувчиларимизда шу каби муаммоларга қизиқиш уйғотиш керак!!! Акс ҳолда, ҳаммадан ОРҚАДА юраверамиз!!!