13 January 2021
20:30 - Олий Мажлисининг 2020 йил 26 декабрда имзоланган Қўшма Қарорида қуйидаги фуқаровий жамиятлар ҳам бор - “Эзгулик” лидери Абдураҳмон Ташанов ва бухоролик Шуҳрат Ғаниев

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенатининг Қўшма Қарори эълон қилинди. Қўшма Қарорга илова қилинган ИЛОВАда 27 исм бор. Биз бу ерда уларнинг 3 тасини исмларини келтирмоқдамиз:

Улуғбек Муҳаммадиев - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман), Комиссия раиси, табиий, 1-чи ўринда.

10-чи ўринда - Абдураҳмон Ташанов - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти директори.

11-чи ўринда - Шуҳрат Ғаниев – Бухоролик “Гуманитар ҳуқуқий марказ” директори.

Бу рўйхатда бизга таниш бўлган ва бўлмаган исмлар кўп. Аммо, бу ерда биз келтираётган 3 исмдан 2 нафари тарихда қоладиган исмлардандир.

Эслатиш керакки, ҳозир Тошкентда яшаётган Абдураҳмон Ташановнинг исми бу рўйхатда ҳар доим бўлиб қолади.

Ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз, шу ерда Абдураҳмон Ташанов (расмда) ва Шуҳрат Ғаниевларнинг исмларига эътибор беринг. Илтимос, уларнинг исмларини қўлдан келгунча аҳоли ичида тарқатинг. Бу - келажакдаги ишларимиз учун катта фойдали бўлади.