11 January 2021
03:35 - Қурилиши битмаган кўп қаватли уйнинг бир қисми Жиззахда қулаб тушгани ҳақида
Кеча, 10 январь куни кечқурун Жиззах шаҳар Зилол маҳалласида қурилаётган, аммо ҳали ҳеч кимга топширилмаган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушгани ҳақида Жиззах вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар қилгани ҳақида эълон берилди.

Бу бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун турар-жой, пастки 2 қавати нотурар-жой дўкон сифатида қурилаётган экан. Ҳозирча маълум бўлишича, воқеа натижасида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ эди.

Хабарда айтилишича, шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда экан.

Хуллас, шунақа навбатдаги фалокат натижасида, ҳеч ким ҳалок бўлмаган бўлса ҳам, қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқдамиш. Хуллас, унчалик ишониш қийин бўлган шунақа фожеали воқеа юз берган. Ҳурматли ўқувчиларимиз, бу расмга яхшилаб қаранг, биронта шубҳали воқеа юз берган бўлса бизга ҳам хабар беринг.