07 January 2021
19:51 - Катта масхарабозлик: Мамлакатимизда амалдорлар содир этаётган жиноятлар сезиларли камаяётгани айтилмоқда эмиш
Аксилкоррупция Агентлиги бугун хабар беришича, мамлакатимизда порахўрлик жиноятлари 2017-2019 йилларда 53 фоизга камайгани эълон қилинибди.

Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташевага кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда порахўрлик жиноятлари 2017 йилга нисбатан 53 фоизга, мансабдорлик билан боғлиқ жиноятлар эса 60 фоизга камайганмиш.

Унинг сўзларидан кўринмоқда эмишки, мансабдорлар содир этган жиноятлар оқибатида 2019 йилда давлатга 1 триллион сўмдан ортиқ, 2020 йилнинг 9 ойида 346 миллиард сўм зарар етган бўлиб, шунинг ўзи уларни моддий рағбатлантириш кераклигини кўрсатмоқдамиш.

Умида Тўхташева айтишича, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда 326 нафар фуқародан 100 нафари жами 78 миллион сўмдан ортиқ пул мукофоти билан рағбатлантирилганмиш. Бу аёлнинг ҳеч қандай исботи йўқ гапларига қаранг, мавжуд қонунларда давлат хизматчиларини рағбатлантириш назарда тутилмаганмиш.

Хуллас, ҳаммаёқда қуруқ гап, исбот деган нарсанинг уруғи ҳам йўқ. Шу сабабли бугунги хабарнинг охирида 2020 йилнинг 31 декабрида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланган эмиш.

Яна қуруқ гап. Унга ишониш учун ҳеч қандай асос йўқ.