21 November 2020
15:26 - Яна масхарабозлик: Мамлакатимиз ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд долларга камайгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда
Давлат Cтатистика Қўмитаси хабар беришича, 2020 йилнинг январ-октябр ойлари якуни бўйича мамлакатимизнинг Ташқи Савдо Айланмаси (ТСА) 30 млрд АҚШ долларини ташкил этибди. Бу рақам 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 млрд АҚШ долларига ёки 12,4 фоизга камайган.

ТСАда экспорт ҳажми 13,3 млрд АҚШ долларига (7,4 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 16,7 млрд АҚШ долларига (16,0 фоизга камайди) тушибди. Ҳисобот даврида 3,4 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилган.

Ўзбекистон жаҳоннинг 160дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда (17,1 фоиз), Россияда (15,1 фоиз), Қозоғистонда (7,7 фоиз), Корея Республикасида (5,9 фоиз), Туркияда (5,5 фоиз), Қирғизистонда (2,4 фоиз) ва Германияда (2,1 фоиз) қайд этилибди.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20та йирик ҳамкор давлатлар орасидан бешта давлат билан фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (607,7 млн АҚШ доллари), Қирғизистон (508,4 млн АҚШ доллари), Тожикистон (242,3 млн АҚШ доллари) ва Эрон (40,9 млн АҚШ доллари) шулар жумласидан. Қолган 16та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Хуллас, шунақа хабарлар тарқатилмоқда. Демак, аҳволимиз ЖУДА ЧАТОҚ!!!