19 November 2020
12:25 - Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа тиббиёт туризмини ривожлантиришга имконият борлиги ҳақида гапирибди

Тошкент шаҳрида шу йил 6 ноябрдан бошлаб бир ой давомида ўтказилиши режалаштирилган ёшлар фестивали доирасида ҳоким ва ёшлар учрашуви ташкил этилибди. Унда Жаҳонгир Ортиқхўжа ёшларнинг саволларига жавоб бериб, шаҳарнинг келажаги ҳақида мулоҳазасини билдирибди.

Унинг айтишича, “Тошкентда тиббиёт туризмини ривожлантириш учун имконият бор. Бу ерда завод, фабрика қуриб бойиб бўлмайди. Тошкентда завод ва фабрикалар қурганимиз билан уларда ишлайдиган ишчи йўқ”.

Нимамиш, фестиваль технологиялар, таълим, спорт ва маданият каби тўрт йўналишда ўтказилаётганмиш. Тадбирларга 500 минг нафарга яқин ёшларни қамраб олиш режалаштирилганмиш. Ойлик доирасида маҳорат дарслари, бадиий кўргазмалар, таълим ва спорт тадбирлари, концертлар, пойтахт бўйлаб саёҳат, турли танлов ҳамда флешмоблар бўлиб ўтмоқдамиш.

Хуллас, ҳаммаёқ масхарабозлик. Аммо, биронта очиқ тадбир ўтказилгани ҳақида биронта хабар тарқатилгани йўқ. Чунки, Тошкент – масхарабозлик МАРКАЗИ!!! Демак, Жаҳонгир Ортиқхўжа бош масхарабоздир.