17 November 2020
20:30 - Шавкат Мирзиё айтишича, пандемия пайтида тўпланган катта тажриба асосида яшашни давом этишимиз лозим эмиш. “Ҳаракат” нима дейди?
Қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, бугун Президент Шавкат Мирзиё суд қарорлари ижросини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказибди.

Табиий, аввалмабор, бугун мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият таҳлил қилинибди, ўтган 8 ой мобайнида COVID-19’га қарши курашишда етарли тажриба тўплангани, тиббиёт ходимлари ҳам зарурий малакага эга бўлганлари таъкидланибди.

Ҳозиргача юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг (96 фоиз), ўлим кўрсаткичи 599 нафарни (0,9 фоиз) ташкил этаётгани қайд этилганмиш, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларига қатор вазифалар юклатилганмиш.

“Яна бир марта таъкидлайман, бу касаллик бефарқликни асло кечирмайди. Шу билан бирга, биз коронавирус пайтида тўплаган катта тажрибамиз ва олган чуқур хулосаларимиз асосида муносиб яшаш ва ишлашда давом этишимиз керак”, дебди давлат раҳбари Шавкат Мирзиё.

Ҳозир Ўзбекистон бўйича 89та муассасада 17 минг 500 ўрин COVID-19 билан касалланганлар учун ажратилган, уларда 6 минг 570 нафар бемор даволанмоқдамиш. Койкалар бандлиги Қорақалпоғистонда 16 фоиз, Хоразмда 10 фоиз, Қашқадарёда 11 фоиз, Наманганда 19 фоизни, республика бўйича эса 38 фоизни ташкил этаётган ЭМИШ. Шу лофларга ишонаётганлар борми Ўзбекистонда?

Бундай ҳолларга ҳам йўл бермаслик мақсадида, мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини чуқур ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилибди.

Шулардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мазкур йўналишлардаги ислоҳотларни амалга оширишда қуйи бўғин раҳбарларига шахсий намуна кўрсатиб, ҳафтада икки марта мактаблар ва тиббиёт муассасалари бўйича берилган топшириқлар ижроси билан шуғулланиши кераклиги қайд этилганмиш.

Расмда кўриб турибсизки, видеоселектор йиғилиши қандай бўлгани кўриниб турибди.

Вақти келгани учун эслатиш керакки, Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси 15-20 йилдан бери гапириб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш лозим. Бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва демократия йўналишига ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлари амалга оширилмаётганини кўрасиз.

Бундай ишлар билан олға кетиб бўлмайди, ўртоқ Шавкат Мирзиё!