14 October 2020
13:32 - Жуда қизиқ: БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгашига Ўзбекистон ҳам сайлангани ҳақида

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясида кеча Ўзбекистон БМТ Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгашига уч йиллик муддатга сайланди, деган хабар "Дунё" Интернет нашрига асосланиб хабар тарқатилди. Мамлакатимиз тарихда биринчи марта кўпчилик овоз билан бу Кенгашга сайланибди.

БМТ Янгиликлар Маркази маълумотига кўра, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган:

Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Россия, Сенегал, Украина, Ўзбекистон, Буюк Британия.

БМТ Бош Ассамблеясининг расмий органи ҳисобланадиган Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгашга 47 та дават аъзодир. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланар экан.