12 October 2020
14:31 - Ўзбекистонда илк бор стратегик фойдали қазилма участкалари сотувга қўйилганмиш, шунга ишонасизми?
Эндиликда барча хорижий ва маҳаллий инвесторлар, интернет фойдаланувчилари “E-IJRO AUKSION” платформаси орқали масофадан туриб Ўзбекистон ҳудудидаги стратегик турдаги фойдали қазилмалар мавжуд конлар ва истиқболли майдонлар жойлашувини кўриши, ер майдони ҳақидаги бирламчи маълумотлар билан танишиши, ушбу конларни ва истиқболли майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда қатнашув орқали қўлга киритиши мумкинмиш.

Бундан ҳам қизиғи, аукционга жойлаштирилган ер қаъри участкалари ичида республикада жойлашган олтин, уран, мис, кумуш, волфрам, қалай, марганец ва бошқа турдаги фойдали қазилма участкалари мавжуд эмиш.

Бундай хабарга Ўзбекистондаги ва юрт ташқарисидаги аҳмоқлар ҳам ишонмаслиги ўз-ўзидан маълум.