24 September 2020
16:30 - Яна масхарабозлик: Сенат раиси Танзила Норбоева БМТда гўёки ташаббуслар билан чиққан Шавкат Мирзиёнинг нутқи ҳақида
Ўзбекистонда чиқадиган қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай ТАҲЛИЛСИЗ хабар қилишича, Сенат раиси Танзила Норбоева “Давлат раҳбари ўз нутқида Марказий Осиё ва Афғонистонга тегишли муаммоларни кўтарди ва уларни ҳал қилиш бўйича ташаббусларни илгари сурди. Кечаги нутқ ҳали жуда кўп резонанс беради, бу бўйича бутун дунё экспертлари томонидан жуда кўп мулоқотлар қилинади” қилинади дебди бу аёл “Ўзбекистон халқаро майдонда” мавзусидаги сессияда. Ваҳолангки, Шавкат Мирзиёнинг “Толибон” ҳақидаги фикрларининг шармандаси чиқиб бўлди!

Бу аёл ўз нутқида давлат раҳбарининг пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқиш таклифига тўхталиб ўтиб, Ўзбекистонда охирги йилларда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳада ислоҳотлар қилинмаганда давлат коронавирус пандемиясига тайёр бўла олмаслигини айтиб ўтганини алоҳида урғулаганмиш.

У Шавкат Мирзиёнинг “Мен ўз аҳолимни мана шундай ижтимоий ҳимоя қиламан, мен пандемиянинг олдини олишда мана шу чораларни амалга ошираман ва бу бўйича мана шу натажаларга эришаман деган минимум талаблар ҳам акс эттирилади” деб аталган сўзларини ҳам иқтибос қилганмиш.

Хуллас, ҳаммаёқ МАСХАБАРБОЗЛИК ва ШАРМАНДАЛИК, Танзила хоним! Бунақа нутқдан кейин дарҳол истеъфога кетишингиз кераклигини тушунасизми?