20 September 2020
14:41 - Бош Вазир ўринбосари Ўктам Барноев Германияда даволанаётган пайтида оламдан ўтгани, уни дафн этишда Президент Шавкат Мирзиё қатнашмоқчи эканлиги ҳақида

Бугун мамлакатимиздаги ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Бош Вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этгани ҳақида ҲОЗИРГИНА хабар тарқатдилар.

Хабарда айтилишича, Ўктам Барноев 1964 йилда Бухоро вилоятида туғилган, 1986 йилда Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари институтини тамомлаган. У 1997 йилдан бери давлатнинг турли лавозимларида ишлаган, 2016 йилда Шавкат Мирзиё уни Бухоро вилояти ҳокими қилиб қўйибди, 2020 йилнинг февраль ойида Бош Вазир ўринбосари лавозимига ЎТҚАЗИБДИ.

Мана орадан қисқа вақт ўтиб, аниқроғи, июль ойининг охирида у касал бўлиб қолиб, аввал Тошкентда даволанишга бошлабди, кейин Германияга ЖЎНАТИЛИБДИ.

Бизнинг, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу одамга ҳеч қандай шахсий адоватимиз йўқ, аммо у шундай карьера қилиши ҳам ўта шубҳали, мана 56 ёшида оламдан ўтибди. Бухоро вилоятига унинг ўрнида раҳбарлик қилиб келаётган Карим Камалов август ойининг иккинчи ярмида оламдан ўтгани, уни дафн этиш маросимига Шавкат Мирзиё борганини биз ҳам хабар қилган эдик.

Расмга қаранг, шу ёшда чўчқадек семириб кетган Ўктам Барноевга қараб нима дейсиз? Бунга муносабат билдирадиган мардлар борми унинг атрофида? Шавкат Мирзиё уни дафн этиш маросимида қатнашиш учун Бухорога боришга тайёрланаётганига нима дейсиз? Бу икки шахс битта институтда ўқишгани бунинг асосий сабаби эмасми?

Бу хусусда маълумоти борларни биз билан боғланишга чақирамиз.