15 September 2020
01:51 - Аҳволимиз ҳали ҳам дабдала: Мамлакатимизда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари сони кеча кечқурун 47 минг 995 бўлгани ҳақида хабар тарқатилди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билдиришича, 2020 йил 14 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 минг 995 нафар бўлибди.

Касал бўлган 47 минг 995 пациентдан 44 минг 526 киши тузалиб кетганмиш, демак, бизда тузалиш 93 фоизни ташкил қилмоқда эмиш. Кеча касаллик юқтирганлар сони 572 нафар бўлгани ҳам айтилган, аммо оламдан ўтганлар сони 6 киши эканлиги урғуланган.

Бу рақамларга тўла изоҳ берилмаётгани ва ҳатто оламдан ўтганларнинг умумий сони айтилмаётгани ҳам - аҳволимиз ДАБДАЛА эканлигини яна бир бор намойиш қилмоқда.

Минг афсуски, бизда бундай хабарларга ишонувчилар йўқ ҳисоб.