13 August 2020
14:33 - Бугун “Бирлик”нинг асосчиларидан бири – ёзувчи Усмон Азимнинг туғилган куни
Бу ёзувчи 1950 йил 13 августда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган ва ўша ерда катта бўлган. 1972 йил Тошкент Давлат Университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети) журналистика факултетини тамомлаган.

Кейин Ўзбекистон радиоси Адабий-драматик эшиттиришлар Бош муҳарририятида, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, “Савдогар” газетасида турли вазифаларда ишлаган. У 1997 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

У 1988 йил 11 ноябрда машҳур ўзбек хонандаси Дадахон Ҳасаннинг уйида ўтказилган йиғилишда “Бирлик” Халқ Ҳаракатига асос солган ёзувчилардан бири. Ўшанда у Ёзувчилар Уюшмасида ишлар эди, унинг кабинети “Бирлик”нинг манзилига айланган.