02 August 2020
14:07 - Ўзбекистон мотам ичида, аммо Сардобада янги уйлар қуриш давом этаётгани ҳақида
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган режимнинг асосчилари Сардобада янги уйлар қуриш давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқатаётганлари жуда ҳам қизиқ бўлмоқда, дейди мухбиримиз. Масалан, Сардобада янги уйлар яшашга топширилаётгани ҳам жуда қизиқ воқеалар ичидадир.

Шу кунларда Сардобада Тошкент вилояти ҳокимлиги ўзига топширилган жойларда уйларнинг катта қисмида таъмирлаш юмушлари якунланаётгани, жумладан, 38 та уйда 90 фоиз таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, 90 та уй тўлиқ таъмирлаб бўлингани, 85 та уй эса фойдаланишга топширилганини хабар қилди. Хабарларга биз ҳам ишлатаётган расм қўйилган. Нимамиш, бу уйлар туфайли ўша ердаги маҳаллалар тобора чирой очаётганмиш.

Хуллас, Ўзбекистонда бу соҳада битирилаётган ишларнинг расмлари ҳамманинг эс-ҳушини ўзига тортармиш. Қаранг, ўша уйларнинг расмлари сизларни ҳам ўзига тортаяптими?