31 July 2020
02:47 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқар Ўзбекистонда дафн этилади

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, асли ўзбек Азимжон Асқарнинг жасади Ўзбекистонга олиб келиб дафн этилади. Бу ҳақда Ташқи Ишлар Вазирлигидаги манба ҳаммага маълум қилди.

Маълум қилинишича, Азимжон Асқаровнинг рафиқаси, ўғли ва бошқа оила аъзолари унинг Ўзбекистон ҳудудида дафн этилиши ҳақидаги мурожаатига биноан Қирғизистон томони билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилибди ва керакли қарор чиқарилибди.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг минтақадаги энг машҳур инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири, 10 йилдан буён қамоқхонада ётган Азимжон Асқар, шу йилнинг 25 июлида қамоқхонада оламдан ўтди. У 2010 йил 16 июнида Қирғизистон жанубида, ўзбеклар истиқомат қиладиган ҳудудда рўй берган фожиали воқеалардан кейин қамоққа олинган ва ҳибсга олинган, ўша йили сентябрида суд Азим Асқарни бутун умрга озодликдан маҳрум қилганди. Айтиш керакки, у ўз айбини тан олмаганди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Азим Асқарга нисбатан жазо бу қадар оғир бўлгани - унинг бевосита милиция томонидан ўтказилган зўравонликлар юзасидан журналистик суриштирувлар ўтказгани ва уларни фош этгани билан боғлагандилар.

Хуллас, Азимжон Асқарнинг иши сабабли уни гаров эвазига озод этишга чақириқлар бўлишига қарамасдан, уни бутун умрга озодликдан маҳрум этилганди. Айнан шу сабабли, бу ҳақда махсус қарор чиқарган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг ҳозирда оламдан ўтиб кетган раиси Васила Иноятни Қирғизистонга киритмаслик ҳақида қарор чиқарилган эди.

Мана энди, Азимжон Асқар оламдан ўтгандан кейин, унинг тақдири очиқланди, унинг бадани Ўзбекистонда дафн этилади. Ишониш мумкинки, Азимжон Асқар ва Васила Иноят нариги дунёда бўлса ҳам бирга бўлишади.