30 July 2020
18:51 - Kun.uz: Шаҳрисабз тумани ҳокими ишдан олинди, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди. "Ҳаракат" нима дейди?

Kun.uz: Самад Ҳасанов Шаҳрисабз тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.

Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев сўзга чиқиб, туманда амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлаган. Фуқаролар мурожаатлари, таълим тизими, йўллар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва экспорт масалаларига умуман эътибор қаратилмагани айтилган.

Тумандаги 30 та мактабларда иситиш тизими йўқ, 6 таси таъмирталаб. Мактабгача таълимга қамров 47 фоиз. Президент қарори билан бугун вилоятдаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул берилиши бошланган эди. Ушбу туманда 1040 нафар эҳтиёжманд оила бўла туриб, бугун ушбу хайрли иш амалга оширилмади, дейилади хабарда.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Унда туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Исроил Омонов вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Самад Ҳасанов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 20 октябрь куни Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Исроил Омонов туман ҳокими лавозимига тайинланганди. // Kun.uz

"Ҳаракат": Нима ҳам дердик, Шаҳрисабз туманининг янги ҳокими собиқ КГБчи экан. Бундан нима кутиш мумкин? Бу савога жавобни ўқувчиларимиздан кутамиз!!!