28 May 2020
14:30 - Халқаро масхарабозлик: “Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон” шаклидаги биринчи видео-мажлис ўтказилибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган диктаторлик режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай таҳлилсиз, хабар қилишларича, кеча 27 май куни бу уч тараф вакилларининг видео-мажлиси бўлибди. Видео-мажлисда Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири, диктатор Шароф Рашидовнинг куёви Абдулазиз Комилов, АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Хейл ва Афғонистон Ташқи Ишлар Вазири Ҳаниф Атмар иштирок этибдилар ва вақтларини бекорга сарфлабдилар.

Узундан-узоқ хабар ҳам масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаган, у ерда қабул қилинган, аммо, тафсилотлари айтилмаган Қўшма Баёнот ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмасди. Чунки, у ҳужжатда биронта пичоққа илинадиган нарса бўлса, улар албатта тилга олинарди. Бу масхараюозлик йиғилиши Абдулазиз Комиловнинг ташаббуси билан ўтказилганига ҳам шубҳа йўқ.

Бу хабарга илова қилинган расмга қаранг. 5 кишидан 3 нафари маскасиз, 2 киши маскада. Бундан ортиқ масхарабозлик кўрганмисиз?