30 March 2020
13:23 - Ўзбекистонда долларнинг курси яна ортди. Буни Марказий Банк бугун 30 март куни эълон қилган рақамлардан кўриш мумкин!
Марказий Банк 2020 йил 31 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 9554,22 сўм (9532,74 сўм).

1 ЕВРО – 10637,67 (10220,05).

1 Жанубий Корея вони – ? (7,49).

1 Хитой юани – ? (1344,53).

1 Туркия лираси – ? (1453,60).

1 Россия рубли – 121,10 (119,99).

1 Қозоқ тенгеси – ? (21,34).

Қаранг, АҚШ доллари, евро ва рублнинг сўмга нисбатан курслари ортибди, қолган валюталарники эълон қилинмабди. Шунинг ўзи ҳақиқий аҳволимизнинг кўрсатгичидир.

Унутмайликки, долларнинг сўмга нисбатан курси сўнги 1 йилу 11 ой ичида 1 йилу 5 ой тўхтовсиз ортиб борганди. Лекин, эътибор беринг, Президент Шавкат Мирзиё иқтисодий аҳволимиз, жумладан, сўмимиз, дабдала аҳволда эканлигини ҳеч қаерда тилга олмади. Чунки, УНИНГ МАҚСАДИ – ХАЛҚНИ ЛАҚИЛЛАТИБ ЮРИШ бўлганди. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар арафасида ишларимиз ёмон эмаслигини намойиш қилиш мақсадида масхарабозлик қилинди, сўмнинг курси гўёки ортаётгандек қилиб кўрсатилишга бошланди. Аммо, унутмайликки, шармандалик ва масхарабозлик Ўзбекистон учун оддий воқеадир.

Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди.

Бу ҳафта долларнинг сўмга нисбатан курси бироз ортибди, яъни бечора сўмимизнинг қиймати бироз тушибди. Демак, ишларимиз дабдала бўлиш йўлига чиқиб олмоқчи.