01 January 2020
19:39 - Ўзбекистон вазири Абдулазиз Комил кечагина “толиблар музокараларга тайёр” деган эди, аммо "Толибон" навбатдаги терактини ўтказди

ЎзА: Афғонистонда толибонлар назорат ўтказиш пунктига ҳужум қилди

Афғонистонда толибонларнинг Жузжон вилоятидаги назорат ўтказиш пунктига ҳужум қилиши натижасида камида 14 нафар ҳарбий қурбон бўлган, дейилади “1TV” тарқатган маълумотда.

Унга кўра, бу хусусда вилоят раҳбари Абдулла Маъруф Озар маълум қилган. Яна беш киши жароҳатланган. Ўз навбатида ҳукумат қўшинлари толибонларнинг етти нафарини йўқ қилган ва учтасини жароҳатлаган. Маълумотда, кейинги пайтда толибонларнинг ҳужумлари кўпайганига эътибор қаратилган. // ЎзА

“ҲАРАКАТ”: Кўриб турибсизки, “Толибон”нинг террористик актлари тўхтамасдан давом этмоқда. Кўплаб Афғонистон ҳарбийлари сал кам ҳар куни ўлдирилмоқда. Шундай экан, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилнинг кечагина айтган қуйидаги гапларига нима дейиш керак: “Толибон Афғонистон билан ҳам тинчлик музокаралари олиб боришга тайёр”.

Нима ҳам дердик, Шароф Рашидовнинг куёви, СССР замонидан бери КГБга ишаб келаётган бу Абдулазиз Комил исмли мишиқи қариядан яна нима кутиш мумкин? У ҳозирги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг топшириқларини бажариш билан овора.

Тушуниш керакки, исломий террорист гуруҳлар, жумладан, “Толибон” билан, ҳеч қандай музокаралар олиб бориб бўлмайди. Чунки, уларнинг мақсади – ҳаммани мусулмон қилиш ва ҳаммани Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқувчи талаблар асосида яшашга мажбур қилиш. Шундай экан, “Толибон” билан музокаралар олиб бориш кераклигига фақат аҳмоқларни ишонтириш мумкин.

Ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли – Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Ана ўшанда, исломий терроризм ўз-ўзидан йўқ бўлади. Ал-Қоида, “Толибон” ва шунга ўхшаш террористик гуруҳлар ҳам.