29 November 2019
14:28 - Катта масхарабозлик: Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат Учрашуви бошлангани ҳақидаги хабар сарлаҳасида у тадбир “бўлиб ўтгани” урғуланган
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммвий ахборот воситаси ЎзА Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат Учрашуви бошлангани ҳақида хабар берар экан, хабарнинг берилиш соатини ҳам кўрсатмаган, бундан ҳам муҳими хабар сарлавҳасида бундай Учрашув “бўлиб ўтди” деб урғулаган.

Хабарда айтилишича, бу масхарабозлик учрашувида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон Назарбой, Қирғизистон Президенти Сооронбой Жээнбеков, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этмоқда. Умумий гаплардан иборат хабарда “Етакчиларнинг мазкур учрашуви олий даражадаги минтақавий мулоқотни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади” деб айтилгани ҳам ақли бор одамларни кулдиради. Қозоғистондан нимага жорийдаги президент эмас, Элбоши келганига изоҳ берилмагани ҳам кулгили.

Бу расмга илова қилинган 7 расмдан биттаси - Маслаҳат Учрашуви қатнашчиларининг умумий расмдир. Биз айнан ўша расмни хабаримизга илова қилмоқдамиз. Эътибор бериш керакки, Маслаҳат Учрашуви пайтида олинган расмда 7 киши бор. У ердаги икки киши кимлиги умуман тилга олинмаган.

Шавкат Мирзиё ўз нутқида минтақамиздаги инвестиция, транспорт, энергетика соҳасидаги муаммоларни айтиш билан бир қаторда сувдан фойдаланиш борасидаги муаммоларни ҳал этишга доир ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқишни таклиф қилибди, Афғонистонда тинчлик, миллий муроса ва иқтисодий тикланишга эришишга кўмаклашиш йўлида минтақа мамлакатларининг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳим эканини таъкидлабди.