22 November 2019
18:11 - Марказий Осиё даражасида масхарабозлик: Шу йил 29 ноябрда Марказий Осиёнинг 5 диктатори Тошкентда маслаҳатлашув учрашуви ўтказади

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бугун тарқатган хабарга кўра, 2019 йил 29 ноябрда Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат Учрашуви бўлиб ўтади.

Саммит кун тартибида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган, дейилади қисқа хабарда ва томонлар халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид долзарб масалалар юзасидан фикр ҳам алмашиб олишлари урғуланган.

Учрашув сўнгида якуний ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда эмиш.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида шунақа маслаҳатлашув учрашувлар ўтказиб бориш кераклигини таклиф қилгани, биринчи учрашув 2018 йилнинг март ойида Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтгани ҳам қисқа хабарчанинг охирида эслатиб ўтилган.

Хуллас, тўппа-тўғри 1 ҳафтадан кейин Тошкентда Марказий Осиё даражасида катта масхарабозлик тадбири бўлади. Кўрамиз, куламиз.

Нимага куламиз, дейсизми? Маълумки, ҳозир Хитой таркибида бўлган Уйғуристон ҳам Марказий Осиёнинг бир парчаси. Марказий Осиё диктаторлари Уйғуристондаги ғариб аҳволни ҳам тилга оладиларми? Йўқ, олмайдилар. Шу сабабли, йиғламсираб куламиз.