15 November 2019
19:49 - Туркия ўз қўлидаги Ислом Давлати террористларини юртларига қайтаришни бошламоқчи, уларнинг ичида ўзбеклар кўп
Туркиянинг энг катта оммавий ахборот воситаларидан бири Hurriyet газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарлардан маълум бўлишича, яқинда бу мамлакатнинг турли изоляторларида ушлаб турилган Ислом Давлатига мансуб террористларни ўзлари келган мамлакатларга қайтариб бериш бошланади.

Умумий сони 959 бўлган ўша террористларнинг давлатлар бўйича рўйхати қуйидагича:

Rusya 99, Almanya 17, Ukrayna 4, Hollanda 3, Fransa 2, Danimarka 2, Avusturya 2, Kosova 2, Bulgaristan 2, Romanya 1, Arnavutluk 1, Özbekistan 82, Azerbaycan 29, Kırgızistan 23, Tacikistan 21, Mısır 13, Afganistan 11, Tunus 10, Kazakistan 10, Filistin 9, Fas 8, Pakistan 6, Türkmenistan 6, Nijerya 3, İran 3, Somali 3, Libya 2, Ürdün 2, Cezayir 2, Suudi Arabistan 2, Yemen 1, Birleşik Krallık 1, Irak 296 ve Suriye 273.

Кўриб турибсиз, дейди “Ҳаракат” мухбири, бизнинг Ўзбекистон террористлар сони бўйича Ироқ, Сурия ва Россиядан кейин 4-чи ўринда турибди. Ҳеч шубҳа йўқки, Қозоғистон, Қирғизистондан у ерга борган террористларнинг каттагина қисми ҳам ўзбеклар бўлса керак. Чунки, Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда ислом цвилизацияси музейи яратгани ҳам ўзбеклар ислом фанатиклигида илғор миллатлардан бири эканлигини исботлаб турибди. Қолаверса, Ироқ ва Сурияда исломчи террористик гуруҳлар битирилгандан кейин, ислом терроризмининг маркази Туркия ва Марказий Осиёга кўчишини биз аввалдан гапириб келмоқдамиз.

Эслатиш керакки, Туркияда Президент Ражаб Эрдўғаннинг оғзаки кўрсатмаси билан “Ислом Давлати” ифодаси ишлатилмайди, унинг ўрнига ИШИД ёки DEAŞ қисқартмалари ишлатишади. Hurriyet газетаси DEAŞ қисқартмасини ишлатган.