12 November 2019
14:35 - Ўзбекча масхарабозлик: Ўзбекистонда ҳалигача аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган экан
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бугун хабар қилишича, бизда ҳалигача аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган экан. Хабарда ҳаммага маълум фактлар, яъни Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳолини рўйхатга олиш 1897 йилда ўтказилгани, кейинчалик СССР замонида, яъни 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилгани тилга олинади.

Ҳозир Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида Ўзбекистоннинг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” деб аталган қонун лойиҳаси кўрилаётганмиш. 2019 йил 18 октябрдаги мажлисда депутатлар шу лойиҳани биринчи ўқишда қабул қилишган экан, энди иккинчи ўқишда қабул қилишибди. Аммо, иккинчи ўқиш қачон бўлгани хабарда айтилмаган.

Аҳмоқ ҳам тушунадики, юқоридан, тўғрироғи, тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Президент деб ҳисобланадиган Шавкат Мирзиёдан шундай буйруқ келган ва қўғирчоқ депутаталаримиз бу қонун лойиҳаси атрофида масхарабозлик ўйинлари олиб бормоқдалар. Масхарабозлик бўлмаса эди, биринчи ва иккинчи ўқуишларда қонун лойиҳасига қандай ўзгартиришлар киритилгани хабарда айтилган бўларди, қонун тезда қабул қилинарди. Нима, 3 йилдан бери бир тийинга қиммат қарор, фармон ва қонунлар қабул қилдириш билан машғул бўлган Шавкат Мирзиёнинг шундай муҳим қонун чиқариш билан шуғулланишга вақти йўқ эмимшми?

Аммо, ЎзАнинг саводсиз мухбири Н.Насриев бу мавзуда биронта конкрет мисол ҳам келтирмаган, мавжуд аҳволни муҳокама қилмаган, қонун қачон учинчи марта ўқилиши кераклиги ёки мумкинлигини умуман тилга олмаган. Шавкат Мирзиёнинг Ўзбекистондаги Оммавий Ахборот Воситаларини тўла назорат остига олволган Саида исмли қизи қаерда? У масхарабоз ҳам отасидан буйруқ кутмоқдами?

Расмда - Қонунчилик Палатасининг мажлисини кўрмоқдасиз. Бу расм қачон олинган? Ким нутқ сўзламоқда? Бу саволларга ҳам жавоб йўқ.