04 November 2019
18:29 - СИРДАРЁ ВИЛОЯТ “НОГИРОН БОЛАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ” УЮШМАСИ
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ “НОГИРОН БОЛАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ” УЮШМАСИ

Ҳ/Р: 2021 2000 3041 1788 0001, АКИБ “Ипотека банк”
Сирдарё вилояти филиали МФО: 00364, ИНН: 203 597 982.
Мурожаат учун телефон: (+99894) 160-80-08

№ 01-01/19-сон
02.11.2019-йил

Барча манзиллар: Корхона, ташкилот,
муассаса ва саховатпеша тадбиркорлик
субъектлари раҳбарлари, шунингдек,
Давлат идоралари мутасаддилари ҳамда
жисмоний шахслар диққатига!

М У Р О Ж А А Т Н О М А
(Таклиф ўрнида, очиқ хат)

Сизни тобора яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллик тантанаси ҳамда “Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” қабул қилинганлигининг 71 йиллиги байрами муносабати билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз!

Ушбу ижтимоий ахамиятга эга бўлган-“Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари” Уюшмаси ва унинг туман, шаҳар бўлималари юқорида қайд этилган ташкилий-амалий ҳамда хайрия тадбирларини режа асосида шу кунга қадар гарчи молиявий ва турли-хил қийинчиликларга қарамай, (18 йилдан буён ўз хизмат хонасига, офес мебелларига, кампютер жамланмаси ва принтерга мухтож) имкон даражасида ўз Низомий фаолиятини 18 йилдан буён кўча-куйда овараю, сарсон-саргардон бўлиб, амалга ошириб келмоқда. (Бу ҳақда, тегишли Ҳокимлик ва ташкилотларга 18 йилдан буён бир-неча бор мурожаатлар қилдик. Аммо, минг афсуским фойдаси бўлмади...)

Азиз ва қадрли Ака-укалар ва Опа-сингилар, ҳурматли корхона, ташкилот, муассаса ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари Сизлардан, тоборо яқинлашиб келаётган “3-декабрь Халқаро ногиронлар куни” байрами муносабати билан мазкур ижтимоий ҳимояга муҳтож, ўзгалар кўмагига, меҳр-мурувватига ташна, кўнгли ўксик, моддий ва маънавий эҳтиёжманд имконияти чекланган ёш ўғил-қизларимиз билан бевосита фаолият олиб борувчи-“Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари” Уюшмасининг моддий-техник базасини мустахкамлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни хар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун хайри савоб йўлида Уюшманинг банкдаги ҳисоб рақами: 2021 2000 3041 1788 0001, АКИБ “Ипотека банк” Сирдарё вилояти филиали МФО: 00364, ИНН: 203597982. га имкон қадар ҳомийлик маблағлари ўтказиб беришларингизда ўз мурувватларингизни дариғ тутмайсиз деган ишончдамиз.

Албатта, мазкур ташкилий-амалий ва хайрия тадбирларнинг туб замирида меҳр ҳамда эътиборга муҳтож кўнгли ярим қалбларни хар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби эзгу фазилатлар мужассам. Чиндан ҳам ўзгалар кўмагига, парваришига, меҳрига доимо муҳтож, ижтимоий, моддий ва маънавий эҳтиёжманд қатлам-ногиронлиги бўлган шахсларга бахоли қудрат ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш миллатимизнинг гўзал сифатларидан бири саналади.

Ушбу кўрсатадиган хайр-саховат ва савоб йўлидаги амалий ёрдамларингиз учун олдиндан ўз самимий миннатдорчилигимизни билдириб, Сизларга ҳамда жамоангизга мустаҳкам соғлиқ, келгусидаги фаолиятларингизга омад ва қут-барака тилаб, келадиган кўринар-кўринмас бало-қазолардан Аллоҳни ўзи асрашини ва мартабаларингизни зиёда қилишларини сўраб қоламиз деб, Сизларга самимий ҳурмат билан:

Уюшма Кенгаши раиси Ҳусниддин Алибоев
aliboev81@bk.ru