25 October 2019
07:25 - Тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдорилар экиш, чет элдан инвесторлар олиб келиш таклифлари билан шарманда бўлган Шавкат Мирзиё энди ерусти метросига ўтмоқдами?
13 йил Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиё тожик аслли ҳаромий Ислом Карим билан бирга Ўзбекистонни ўлимга судраш билан машғул бўлганини ҳозир мутлақо кўпчилик билади. Аммо, диктаторга қарши овоз чиқаришга журъат қила оладиган ўзбеклар камлиги ҳам кўриниб турибди.

Шавкат Мирзиё президентлик курсисини эгаллаб олгандан кейин, аввал далама-дала юриб, деҳқонларга тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдорилар экиш ҳақида оламшумул маслаҳатлар беришга бошлаганди. Аммо, улар ҳеч қандай натижа бермагани сабабли шарманда бўлди.

Шундан кейин у саноат соҳасига ташланди ва шаҳарма-шаҳар юриб, ҳаммага чет элдан катта инвесторлар олиб келиш хусусида маслаҳатлар беришга ўтди. Яна жиддий натижа бўлмади. Унинг қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш йўлидаги маслаҳатлари асосида сал кам ҳар куни чиқараётган фармон ва қарорлари ҳам натижа бергани йўқ ва беролмайди ҳам.

Энди Шавкат Мирзиё ноиложликдан ўзини ерусти метро қурилишига ташлабди. У кеча 24 октябрда Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишибди ва ўзининг 2016 йил 7 ноябрдаги қарори асосида қурилаётган ерусти йўналишлар билан танишиб, одатдагидек аҳмоқона, аммо ҳамма лақмалар оламшумул деб ўйлайдиган маслаҳатлар бериш билан шуғулланибди.

Унинг асосий маслаҳати шундай бўлибди: “Бу йўл ва бекатлар халқимизга хизмат қилади. Шунинг учун энг муҳими – сифат. Қурилишга Германия технологияси ва мутахассислари жалб этилган. Сифат ва хавфсизлик ҳам Германия стандартларига мувофиқ бўлади.”

Жаноб Шавкат Мирзиё, бу каби қурилишлар шу асрга мос лойиҳалар асосида амалга оширилади. У ерда Сизнинг маслаҳатингиз ҳеч кимга керакмас. Аммо, сифат масаласига эътибор берганингиз ўта муҳимдир. Йиллар аввал Тошкентда биринчи марта 2 қаватли кўприк битказилаётган пайтда, у ерга борган ўша пайтнинг президенти, тожик аслли ҳаромий Ислом Карим “Энг муҳими кўприкни сифатли қуринглар” деб маслаҳат берган эди. Мана, кўриниб турибдики, Сиз ҳали ҳам ўқитувчингиз Ислом Каримнинг маслаҳатлари билан яшамоқдасиз.

Аммо, ўзингиз айтганингиздек, сифат ва хавфсизлик Германия стандартларига мувофиқ бўлар экан, у ҳолда, Сиз нимага у ерга бордингиз? Биронта мамлакат президенти ўз мамлакатида қурилаётган метро станциясини бориб кўрганини эшитганмисиз? Унақа нарсалар йўқ, демак, нимани ҳам эшитар эдингиз?

Шуни тушунингки, Сиз ва Ислом Карим Ўзбекистоннинг ҳамма соҳаларини ўлим ёқасига олиб келиб бўлгансизлар. Бу ғариб аҳволдан чиқиш учун мамлакатимизга косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар кераклиги ҳақида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери такрорлаб келаётган чақириқлар қулоғингизга етмадими?

Унутмайликки, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Сиз жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз МАВЖУД РЕЖИМНИНГ ЎЗИ ҚИЛОЛМАГАН ва ҚИЛОЛМАЙДИ. Шундай экан, “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаш ШАРТ.