13 October 2019
05:13 - Яна масхарабозлик: Фарғона вилояти пахта режасини бажарганмиш, Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиб бўлган бўлса, режа деган нарса қаердан пайдо бўлди?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош оммавий қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА кеча 12 октябрда хабар қилишича, Фарғона вилоятининг пахтакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини бажарган эмишлар. Нимамиш, бу вилоятнинг фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилибди, 238 минг 600 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилибди.

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг гўёки оммавий ахборот воситалари халқни қандай усуллар билан лақиллатишмоқда. Ўзбекистон расман бозор иқтисодиётига аллақачон ўтиб бўлган. Шундай экан, ЎзА қанақа шартномавий режа ҳақида валдирамоқда?

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2019 йил 2 августда Президент Шавкат Мирзиё ўзи ўтказган видеоселекторда Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари, айни замонда кадда-Сенаторлар Шуҳрат Ғани, Фарҳод Эрман ва Зафар Рўзини қаттиқ танқид остига олиб, уларни ободончилик лойиҳаларини амалга оширилишида йўл қўйилган камчиликлари ҳар қандай чегаралардан чиқиб кетгани учун сансираб, уйлари бузилишида жабр чеккан аҳолидан узр сўрашни талаб қилганди. Аммо, орадан 1 ой ҳам ўтмасдан, айнан ўша Президент Шавкат Мирзиё айнан ўша Шуҳрат Ғани ва Фарҳод Эрманга мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан орденлар берганди. Яъни, кўриб турибсизки, ҳаммаёқ махарабозлик ва шармандалик гирдобида.

Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ўзига ёқадиган Фарғона вилояти ҳокимини ҳар қандай йўллар билан оқлаб олишга ҳаракат қлмоқда. Қаранг, бор-йўғи 2,5 ой аввал Шавкат Мирзиё Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғанини сансираб, ундан одамлардан кечирим сўрашни талаб қилган, аммо орадан 1 ой ҳам ўтмасдан ўша Шуҳрат Ғанига Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан орден берган эди.

Аммо, масхарабозлик ва шармандалик бутун Ўзбекистонни ўраб олганини Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Регламент ва Одоб Комиссияси йиғилиши яна бир марта намойиш қилган ва Фарғона вилояти ҳокими, кадда-Сенатор Шуҳрат Ғанининг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи салбий эътирозларга сабаб бўлгани муҳокама қилинганди. У ерда ҳам кадда-Сенатор Шуҳрат Ғани шундай изоҳ бериганди: – “Ижтимоий тармоқларда тўғри муҳокама бўлган, айбимни тан оламан. Ота-онам, опа-сингилларим, фарзандларим ҳам миллий либосда кийинади. Ўша мажлисда қуюшқондан чиқиб кетганман. Имконият берсангиз, хулоса чиқариб, меҳнат қиламан. Ҳар қандай жазога лойиқман.”

Масхараболикка қаранг, 2 ой ичида 2-чи марта кадда-Сенатор Шуҳрат Ғани ҳар қандай жазога лойиқлигини айтди. Мана энди уни ўзи раҳбарлик қиладиган вилоятда пахта етиштириш режаси Ўзбекистонда биринчи бўлиб бажарилгани билан қутлашса керак.

Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбекистон шармандалик ва масхарабозлик гирдобида ўлмоқда.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Бунақа президент ва унинг тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Халқ майдонларга чиқиши ва мавжуд режимдан ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак.

Мамлакатимизни ўлимдан қутқариб қолиш ва ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз МАВЖУД РЕЖИМНИНГ ЎЗИ ҚИЛОЛМАГАН ва ҚИЛОЛМАЙДИ. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши ШАРТ.