12 October 2019
14:11 - Туркиянинг Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Нодира Қодированинг шубҳали ўлими бўйича АТПнинг исломчи депутати Ширин Уналга қарши жиноий иш очишни талаб қилди
Отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетасида бугун эълон қилинган хабарига кўра, Туркиянинг Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясидан (АТПдан) Туркия Буюк Миллат Мажлисига сайланган Ширин Уналнинг уйида, айнан Ширин Уналнинг қуроли билан, ўзини ўзи ўлдириши бўйича жиноий иш очишни талаб қилди.

Бундай талабни Жамият ўз таркибидаги Хотин-қизлар Комиссияси аниқлаган воқеалар асосида ўртага қўяётгани хабарда алоҳида урғуланган. Мақсад - Нодира Қодированинг ўлими бўйича воқеаларни тўла ўрганиш ва бу жиноятда Ширин Уналнинг Жиноят Кодекси доирасидаги айбларини тергов қилишга эришиш эканлиги ҳам хабарда айтилган.