14 September 2019
20:22 - АҚШнинг Оқ Уйи Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза йўқ қилинганини тасдиқлади, аммо, ислом терроризми йўқ бўладими?
Бугун эрталаб Оқ Уй террористик Ал-Қоиданинг асосчиси Усама бен Ладеннинг ўғли, сўнги йилларда Ал-Қоиданинг раҳбари бўлган Ҳамза йўқ қилингани аниқ бўлгани ҳақида баёнот тарқатди. Ҳамза ўлдирилгани ҳақида 2019 йилнинг ёз ойларида гаплар тарқаган эди, аммо аниқ фактлар йўқ эди. Оқ Уйнинг бугунги баёнотида тахминан 30 ёшда бўлган Ҳамза 1 ойча аввал Афғонистон-Покистон чегарасига яқин жойда ўлдирилгани айтилган.

Ҳозир АҚШда сўнги йилларда Ал-Қоиданинг раҳбари бўлган Ҳамза йўқ қилингани тасдиқланганини тан олмоқдалар. Оқ Уйнинг баёноти айнан шу фикрни тасдиқлаш мақсадида тарқатилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, унутмайликки, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсиридадир, демак, Ислом динида жиддий ислоҳотлар ўтказилиб, Қуръон қайтадан тафсир қилинмагунча, яъни Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризмини йўқ қилиб бўлмайди.