28 August 2019
22:47 - Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлиги чегара билмайди: У ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан 100 кишига турли орден ва медаллар берибди

Шавкат Мирзиёнинг бугун, 28 август куни мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган Фармонидан маълум бўлишича, қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан 100 кишига турли унвон ва орден-медаллар берилибди.

Рўйхатнинг бошида Наманган вилояти Давлат Солиқ Бошқармаси Бошлиғи Тиллаволдиев
Адхамжон турган бўлса ҳам, аслида, рўйхат асосан Адлия, Мудофаа ва Ички Ишлар Вазирлиги, Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимларидан иборат бўлиб, у ерда бир нечта солиқ бошқармаларининг ходимлари ҳам бор.

Аслида, бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, Ўзбекистон катта зиндон, Шавкат Мирзиё Зиндонбоши экан, у зиндоннинг хизматкорларини орден ва медаллар билан мукофотлаши табиий нарсадир.