25 August 2019
22:05 - Фейсбук саҳифамизда август ойида энг кўп ўқилган 2 хабар: Биринчисида “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат, иккинчисида Gazeta.ru журналисти Георгий Бовт тилга олинган

Биринчи хабарнинг сарлавҳаси:“Сенсация: Шавкат Мирзиёнинг режими “Ҳаракат” Агентлигини тан олди, аммо унга тош отишни давом эттирмоқчи”.

18 август куни эълон қилинган бу хабар – мавжуд режим “Ҳаракат” Агентлигини, демак, унинг эгаси “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини ҳам тан олгани, аммо, кўринишидан, уларга қарши тош отишни давом эттириш ниятида эканлиги ҳақида.

Бу хабарни шу кунгача 12 минг 506 киши ўқиди, 271 ўқувчимиз “ёқтириш” белгиси, бор-йўғи 6 киши “ёқтирмаслик” белгиси қўйди. Ўзбекистон каби зиндонхонада Зиндонбошининг дабдаласини чиқарувчи, айни замонда, “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг ҳақиқий олижаноблик табиатини кўрсатувчи бундай хабарга шунча одам қўрқмасдан бундай белгилар қўйгани жуда муҳим воқеадир.

Хабарнинг адреси: https://www.facebook.com/harakat.net/posts/2441550686122843?__tn__=K-R

Иккинчи хабарнинг сарлавҳаси: Георгий Бовт - “Понаехали: мигранты строят новую Россию”

Рус тилидаги бу хабар-мақоланинг муаллифи Георгий Бофтдир. Бу мақола русларнинг Gazeta.ru Интрнет нашридан олинган бўлиб, у ерда меҳнат муҳожирлари, уларнинг асосий қисми ўзбеклар, Россияни эгаллаб олаётганлари ҳақида. Шу сабабли бу мақолага бизнинг сайтимизда ҳам катта қизиқиш бўлди. Уни шу кунгача 13 минг 577 киши ўқиди, 280 киши “ёқтириш” белгиси қўйди. “Ёқтирмаслик” белгисини ҳеч ким қўймади.

Бу хабарнинг адреси: https://www.facebook.com/harakat.net/posts/2429651773979401?__tn__=K-R

Истаганлар бу хабарларни қайтадан кўришлари ва ўз фикрларини билдиришлари, “ёқтириш” белгиси қўйишлари мумкин.