24 August 2019
14:37 - Шавкат Мирзиё мактаблар учун маблағни аямасмиш, аммо Ўзбекистонда ортиқча маблағ борми?
Кеча 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказган Президент Шавкат Мирзиё роса алжирабди ва, жумладан, шундай дебди: “Мактаблар учун маблағни аямаймиз.”

Жаноб Шавкат Мирзиё, ҳеч қаерда эълон қилинмаган бўлса ҳам биламизки, Ўзбекистон Давлат бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари бор-йўғи 8 миллиард доллардан иборат. Яъни, Ўзбекистонимиз қашшоқ ва қолоқ давлат. Шу сабабли, бу йил фақат Россияда 2,1 миллион ватандошимиз бир бурда нонга пул топиш учун қуллардек ишламоқда ва йилига Ўзбекистондаги оилаларига тахминан 5 миллард доллардан пул юбормоқда. Бу ҳақда Сиз эмас, Россиянинг тегишли расмий органлари хабар бермоқдалар.

Хўш, шундай экан, “Ҳокимлар мактаб ва бола тарбияси масаласи билан умуман шуғулланаётгани йўқ”, “Сирти ялтироқ, ичи қалтироқ коллежларимизга маҳлиё бўлиб, шунча вақтни бекорга бой бердик” каби бир тийинга қиммат сўзларингизни бир четга қўйиб турайликда, Сиздан сўрайлик: Мактаблар учун қаердан маблағ олмоқчисиз, Шавкат Мирзиё жаноблари?