21 August 2019
16:34 - Бечора Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлиги: Қорақалпоғистонни тараққий эттириш бўйича бешта устувор йўналиш белгиланганмиш. Фундаментал ислоҳотларни ким қилади?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё бугун 21 август куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистонни янада тараққий эттириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, бу ҳудудларни янада ривожлантириш бўйича бешта устувор йўналишни белгилаб берибди.

Авваламбор саноатни ривожлантириш, барча тармоқларда йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш керакмиш.

Жаноб Шавкат Мирзиё, нима, шу оддий ҳақиқатни қорақалпоғистонликлар билишмасмидики, Сизнинг келишингизни кутиб ўтиришган экан? Қорқалпоғистоннинг ҳар бир туман ва шаҳарини турли соҳаларга ихтисослаштириш ҳам Сиздан чиққан ғоями?

Ҳурматли ўқувчилар, эътибор беринг, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир ва мана 3 йилдан бери президент бўлган йиллари Ўзбекистоннинг иқтисодиёти, очиғини айтсак, ҳаёти ўлмоқда. Қаранг, бор-йўғи 2 йил аввал 1 АҚШ доллари 3 минг сўм атрофида эди, ҳозир 9 мингдан ошди. Яъни сўмни қадри яна 3 БАРАВАР ТУШИБ КЕТДИ. Шавкат Мирзиё нимага қараяпти ўзи?

Бу йил Россияга бориб ишлаётган ватандошларимизнинг сони яна тахминан 1 миллионга ортиб, 2,1 миллионга чиқди. Демак, шунча ватандошимиз ойлаб-йиллаб оилаларини ҳам кўролмасдан у ерда қуллардек ишламоқдалар. Улар юбораётган пул билан Ўзбекистон оёқда турибди. Шавкат Мирзиё нимага қараяпти ўзи?

Бундай фактларни санайверсак, ҳамма жинни бўлиб қолади. Бунинг олдини олиш учун, бутун Ўзбекистонимизда дарҳол ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲАТЛАР бошлаш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Расмда - Нукус шаҳридаги масхарабозлар йиғилишидан бир кўриниш.