18 August 2019
15:42 - Қобулда яна теракт: Кеча тўйда портлаш уюштирилди, ҳалок бўлганлар сони 60 дан, ярадорлар сони 180 дан ошди. “Ҳаракат”: Шавкат Мирзиё қаерда?
Жаҳоннинг оммавий ахборот воситалари, уларнинг ичида Афғонистонда инглиз тилида ҳам иш олиб борадиган Tolonews.com ҳам бор, кеча Қобулнинг ғарбий қисмида ўтказилаётган тўй пайтида катта портлаш уюштирилгани, ҳалок бўлганлар сони 63, ярадорлар сони 180 дан ошгани ҳақида хабар тарқатмоқдалар. Тўй маросимида 1200 киши бор экан.

Террористларнинг “Толибон” ташкилоти дарҳол ўзининг бу портлашга алоқаси йўқлигини эълон қилди. Аммо, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” бу портлаш бўйича айбловлардан қочиб қутулолмаслигини гапирди. Тан олиш керакки, у мутлақо ҳақ.

Эслатиш керакки, Ўзбекестондаги тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё ўтган йили бошларида “Толибон” билан тинчлик музокаралари олиб бориб, Афғонистондаги қонли воқеаларни тўхтатиш мумкинлигини гапирган ва Ўзбекистонда шу мавзуга бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказган эди. Ҳозир “Толибон” билан АҚШ, Ўзбекистон ва ҳатто Россия расмийлари музокаралар ўтказшмоқда.

Аммо, “Толибон” чет эл қўшинлари Афғонистонни тарк этмагнча Афғонистон ҳукумати билан музокаралар олиб бормаслигини тўхтамасдан гапириб келмоқда.

Демак, яна савол туғилади, нимага Шавкат Мирзиё овоз чиқармаяпти? Нимага “Толибон” билан музокаралар мантиқсиз ва фойдасиз эканлигини тан олмаяпти?