09 August 2019
16:24 - Аҳволимиз дабдала: Тижорат банкларида долларнинг курси кескин кўтарилмоқда

Ўзбекистонда тижорат банклари чет эл валютасини сотиб олиш курсини кескин кўтарди. Kun.uz сайти бу ҳақда баъзи рақамларни эълон қилди.

Масалан, “Асакабанк”да долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш нархи 8900 сўмни ташкил этмоқда. “Алоқабанк” валюта айирбошлаш пунктларида долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш эса 8880 сўмга тенг.

“Ҳамкорбанк”да долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш - 8900 сўм.

“Капиталбанк” расмий веб-сайтида долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш нархи 8900 сўм экани кўрсатилган. Шу билан бирга, ушбу банкнинг мобил иловасида бир долларни 8900 сўмга сотиб олиш мумкинлиги кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 6 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаган эди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 38,16 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8704,87 сўмга етган. Бу илк бор расмий курс 8700 сўмлик нуқтадан ошиши бўлгани ҳам ўшанда айтилганди.

Хуллас, аҳволимиз кундан кунга дабдалалашиб бормоқда. Шавкат Мирзиё далама-дала, шаҳарма-шаҳар бекорга юришни тўхтатиб, бу аҳволимизни тузатиш устида ўйлаши ва ишлаши керак.