08 August 2019
22:21 - Ниҳоят Алмазбек Атамбаевни ҳозирги номи Қирғизистон Миллий Хавфизлик Давлат Комитети бўлган собиқ КГБга олиб келишди, уни осишадими?

Қирғизистон оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган хабарларга кўра, Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни марказий қароргоҳи Бишкекда бўлган собиқ КГБ, ҳозирги номи билан Миллий Хавфизлик Давлат Комитети деб билинган ерга олиб келишди. Унинг олдига ҳеч кимни, ҳатто адвокати Сергей Слесаревни ҳам киритишмаяпти. Маълумки, уни бир қатор жиноятлар содир қилишда, жумладан, ҳамма қароқчи деб биладиган, исми Азиз Батукаев бўлган ва умрбод қамоққа ташланган жиноятчини гўёки саратон касаллги билан ўлим арафасида турган шахс сифатида озод қилдирганликда айблашмоқда эди.

Унинг бундан бошқа қилган жиноий ишлари ҳам жуда кўп. Айнан шу Алмазбек Атамбаев аввалги президент Бақиевни ағдаришда ўзига ёрдам берган ўзбекларни қирғиз фашистларига қирғин қилдирганди. Унинг охирги жинояти – президентликдан кетишдан аввал Ўзбекистоннинг ҳозирги Президенти Шавкат Мирзиёга Қирғизистоннинг юксак даражали орденини бериши бўлган. Буни тушуниш мумкин, чунки, Шавкат Мирзиё ҳам Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг бош душманларидан бири-ку.

Ҳозир Қирғизистонда ҳокимиятда бўлган қирғизлар ичида нисбий демократия аломатлари бор. Улар бир-бирларининг гўштини ғажиш билан машғуллар. Лекин, Алмазбек Атамбаев масаласида демократик принципларга риоя қилиш ва уни демократиянинг душмани сифатида юксак даражада жазолаш керак. Бугун Қирғизистонда энг юксак даражали жазо – умрбод озодликдан маҳрум этишдир. Аммо, Алмазбек Атамбаев кабилар учун олий жазо – ўлим жазосини ҳам тиклаш керак.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳаракат” Агентлиги Алмазбек Атамбаев ҳали президентликни орзу қилиб юрган йиллариёқ ўша пайтдаги Қирғизистон Президенти Асқар Ақаевни “латта президент” деб ҳисоблагани ва Ислом Каримовдек бўлишни, у билан учрашишни ҳам исташини “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга Истанбулда айтганини хабар қилганди.

Мана, буларнинг ҳаммасига жавоб берадиган вақт ҳам келмоқда.