07 August 2019
03:25 - Толиблар Туркманистон билан чегарадаги яна бир туманни босиб олдилар, Шавкат Мирзиё қаерда?
Афғонистон расмийларига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, “Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарадош Жаузжон вилоятидаги Ҳумаб туманини босиб олдилар. Ҳозир у ерда 1,5 минг атрофида толибларнинг террористлари бор эмиш.

Жаузжондаги хавфсизлик кучлари муфовиқлаштириш маркази раҳбари Муҳаммад Зоҳир жангарилар Ҳумабдан ташқари, Қўш-тепа туманини ҳам эгаллаб олишганини маълум қилган.
Эслатиш керакки, Жаузжон Афғонистоннинг биринчи вице-президенти, афғонистонлик ўзбекларнинг етакчиси Абдурашид Дўстимнинг она еридир.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, аввалги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё биронта жиддий аргумент келтиролмасдан, “Толибон” террористлари билан музокаралар ўтказиб, Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан тугатишни таклиф қилган ва ўтган йили Ўзбекистонда шу мавзуга бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказган эди.

Ҳозир “Толибон” АҚШ билан қандайдир музокаралар ўтказмоқда, аммо чет эл қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетмагунча, Афғонистон расмийлари билан ҳеч қандай музокара ўтказмаслигини урғулаб келмоқда.

Шундай экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё нима қилади? Унинг ҳамма таклифларига ҳамма тупирмоқда-ку. Чунки, ҳамма биладики, “Толибон” каби террористик ташкилотларнинг мақсади - ҳамма давлатларни исломий қилиш ва уларни Халифаликка бирлаштиришжир. Бундай Халифаликда эркаклар учта хотинли бўлиш ҳаққига эга бўладилар, ҳамма мусулмонлар қандайдир Конституция эмас, Шариат қонунлари билан яшайдилар.

Ўзбекистон каби дунёвий/секуляр давлатлар “Толибон” каби террористик ташкилотларнинг биронта мақсадига қўшила олмайдилар. Бундай террористик ташкилотларни куч билан йўқ қилиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш керак. Бошқа йўл йўқ, Акс ҳолда, Ислом дунёси ўлади.