21 July 2019
18:31 - Бугун Украинада муддатидан олдин парламент сайловлари бўлмоқда, маҳаллий вақт билан соат 12 гача 20 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди
Аввал ҳам хабар берганимидек, бугун Украинада маҳаллий парламентнинг 2 ой аввалги қарори билан муддатидан олдин парламент сайловлари бўлмоқда. Бугун маҳаллий вақт билан соат 12 гача 19,18 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди.

Эслатиш керакки, Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили ўтган жума куни ўз партияси сайловларда иштирок этишдан қоз кечганини эълон қилган эди. Унинг айтишича, бундай қилишдан мақсад – янги президент Владимир Зеленскийнинг партияси йўлида тўсиқ бўлмаслик экан.

Расмда - собиқ президент Петр Порошенко бугун овоз бераётган пайт.