15 July 2019
15:32 - "Ҳаракат" хатқутисидан: НЕГА МУСУЛМОНЛАР КУЧСИЗ?

Дунёда жами 14.000.000 яҳудий бор, мусулмонлар сони эса 1.400.000.000, яъни 100 та мусулмонга бир яҳудий тўғри келади. Шунга қарамасдан яҳудийлар, мусулмон жамиятлардан 100 баробар кучли. Буни сабаби нимада?

Аввал конкрет мисолларга мурожаат этайлик:

Барча замонларнинг энг машҳур олими, «Тайм» журналида «Аср инсони» дея тан олинган шахс - Альберт ЭНШТЕЙН бир яҳудийдир.

Психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд хам яҳудий.

Карл Маркс, икки машҳур экономист, Пол Самуэлсон ва Милтон Фридман (иккови ҳам Нобель совриндори) ҳам яҳудийдир.

Ўз кашфиётлари билан бутун инсониятга фойда келтирган баъзи яҳудийлар:

- Бенжамин Рубин, микробиолог, вакцинация игнасини кашф этган.
- Жонас Солк ва Альберт Сейбин, икки кучли вирусолог, инсонни шол қиладиган полиомиелит вирусига қарши вакцина ишлаб чиққанлар.
- Гертруд Элайон, оққон касаллиги, подагра ва бошқа бир қатор юқумли касалликлар дорисини ишлаб чиққан, Нобель мукофоти совриндори.
- Барух Бламберг, гепатит В вирусини кашф этган, Нобель мукофоти совриндори
- Пол Эрлих, Сифилис давосини топган.
- Илья Мечников, машҳур физиолог ва иммунолог, юқумли касалликларни даволаш механизмини кашф этган, Нобель мукофоти совриндори.
- Бернард Кац, нервни мускулга уланиб, уларни ишлаш механизмини кашф килган, Нобель мукофоти совриндори.
- Эндрю Шалли, машхур эндокринолог, диабет ва бошка эндокрин касалликлари бўйича кашфиётлар эгаси, Нобель мукофоти совриндори.
- Аарон Бек, психотерапевт, когнитив психотерапия асосчиси.
- Грегори Пинкус, биолог, хомиладорликдан сақланиш таблеткасини яратган.
- Жорж Уолд, кўзнинг кўриш механизми бўйича қатор кашфиётлар эгаси, Нобель мукофоти совриндори.
- Стенли Коэн, нерв ва бошка хужайраларнинг ўсиши бўйича кашфиётлар эгаси, Нобель мукофоти совриндори.
- Виллем Кольф, гемодиализ аппаратини ишлатишни илк бошлаган ва аппаратни буйрак етишмовчилигида ишлатишга мослаштирган.

Бу яҳудий олимларнинг тиббий кашфиётларидан барча инсоният, жумладан, мусулмонлар хам фойдаланмоқда, шифо топиб, соғаймоқда.

- Питер Шульц, оптик тола кабелларни яратган.
- Чарльз Адлер илк марта автоматик светофорни ясаган.
- Бенно Штраусс зангламас пўлат («нержавейка») қоришмасини қўлга киритган.
- Исадор Киссе, илк овозли фильмларни ижод қилган.
- Эмиль Берлинер, микрофон ва граммофон ижод этган.
- Чарльз Гинзбург илк видеомагнитофонни ишлаб чиқарган ва сотувини йўлга қўйган.
- Стэнли Мэйзор биринчи марта микро-чипларни ишлаб чиққан.
- Лео Силард биринчи ядро реакторини қурган; инсон иммунитети хужайраларини ўрганиб, инсон хотирасининг молекуляр асосига оид кашфиётлар қилган.

Ўтган 105 йилда Нобель мукофотини олганлар:

- 14 миллион яҳудийдан 100 та;
- 1,4 миллиард мусулмондан 3 та.

Буни сабаби нима?

***

Яхудий сармоя эгалари:

- Ральф Лорен (Polo). Капитали 6.6 млрд доллар (2017).
- Левай Штраусс (Levi’s Jeans), жинси шимларни илк тиккан инсон. Капитали 4.5 млрд доллар (2016).
- Говард Шультц (Starbuck’s). Капитали 2.9 млрд доллар (2016).
- Сергей Брин (Google). Капитали 46.9 млрд (2017)
- Майкл Делл (Dell Computers). Капитали 15.9 млрд (2015).
- Ларри Эллисон (Oracle). Капитали 49.4 млрд (2016).
- Донна Каран (DKNY савдо белгиси). Капитали 400 млн (2016).
- Ирвин Робинс (Baskins & Robbins) ва Билл Розенберг (Dunkin Dougnuts) озиқ-овқат йўналишида кўплаб лойиҳалар муаллифи. Биргина музқаймоқдан бир неча миллиард доллар капитал қилганлар.
- Йель университети президенти Ричард Левин ва бошқа бир қанча дунёнинг машҳур университетларининг асосчилари ҳам яҳудийлардир.

***

Машхур яҳудий актёр ва продюсерлар:

- Харрисон Форд, Оскар ва Олтин Глобус совриндори.
- Жорж Бёрнс, комик актёр, ўнлаб китоблар муаллифи, Оскар совриндори.
- Тони Кёртис, Оскар, Олтин Глобус, “BAFTA” мукофотлари совриндори.
- Сандра Буллок, актриса, Оскар мукофоти совриндори.
- Билли Кристал, комик актёр, продюсер.
- Вуди Аллен, 4 марта Оскар мукофоти соҳиби, комик актёр, ёзувчи.
- Пол Ньюман, актёр, кинорежиссёр, продюсер, Оскар совриндори.
- Питер Селлерс, киноактёр.
- Дастин Хоффман, кино ва театр актёри, кинорежиссёр, продюсер.
- Майкл Дуглас, 2 марта Оскар совриндори, киноактёр, продюсер.
- Голди Хоун, Оскар совриндори, актриса, продюсер, режиссер.
- Кэри Грант, актёр, икки марта Оскар совриндори.
- Уильям Шетнер, актёр, ёзувчи.
- Жерри Льюис, комик актёр, ёзувчи, режиссёр.
- Питер Фальк, актёр, продюсер, режиссёр, сценарист.
- Стивен Спилберг, кинорежиссер, сценарист, продюсер.
- Мел Брукс, режисёр, актёр, продюсер, Оскар совриндори.
- Оливер Стоун, кинорежисёр, сценарист, продюсер, уч марта Оскар совриндори.
- Аарон Спеллинг, телевизион продюсер, режисёр. 70 та телесериал, 140 та фильм яратгани учун Гиннес рекордлар китобига 2 марта кирган.
- Нейл Саймон, драматург, сценарист.
- Эндрю Вайна, кинопродюсер (Рэмбо).
- Майкл Манн, кинорежисёр, сценарист, продюсер. Оскар, Эмми, BAFTA совриндори.
- Милош Форман, кинорежисёр, сценарист, икки марта Оскар совриндори.
- Дуглас Фэрбенкс, актёр (The Thief of Baghdat).
- Айван Райтман, кинорежисёр, продюсер (Ghostbusters).
- Коэн ака-укалар, иккиси ҳам сценарист, режиссёр.
- Уильям Уайлер, кинорежисёр, продюсер, сценарист, 12 марта Оскар совриндори.
- Уильям Жеймс Сайдис, эксцентрик вундеркинд, математик, лингвистик ва ақлий қобилиятлар эгаси, инсоният тарихида энг юқори IQ (250-300) эгаси эди. 18 ойлигида газета ўқир эди, 8 ёшигача 4 та китоб ёзган. 11 ёшда Гарвард университетига ўқишга кирган. 10 ёшида Гарвард математиклар клубида олий математикадан лекциялар ўқиган. 40 та тилни билган ва уларни бир-бирига эркин таржима қила олган.

***

Савол: Нега яҳудийлар бунчалик қучли?

Жавоб: Тўғри ташкил қилинган юқори даражали таълим. Илм ўрганиш асослари: таҳлилий, танқидий, билимга «кўп саволли» ёндошув бунёдкорлик устига қурилган.

Савол: Нега мусулмонлар бунчалик кучсиз?

Жавоб: Нотўғри таълим ёки ноль таълим. Илм олишлари диний догмалар асосида, берилаётган илмга саволлари йўқ, шахсий мулоҳаза ё танқидий ёндошув йўқ, таълим жараёни таҳлил устига эмас, ёдлаш устига барпо этилган.

***

Ер юзида тақрибан 1.476.233.470 мусулмон яшайди. Бу дегани, дунё аҳолисининг ҳар 5 тадан бири мусулмон.

Ҳар бир ҳиндуга иккитадан мусулмон тўғри келади.

Ҳар бир буддистга икки мусулмон тўғри келади.

Ҳар бир яҳудийга юзта мусулмон тўғри келади.

Мусулмонлар сонининг бунчалик кўп эканига қарамай, бунчалик кучсиз эканига сабаб нима? Ўйлаб кўрганмисиз?

Битта сабаби шу. Ислом Ҳамкорлик Ташкилотида 57 та аъзо-давлат бор, улардаги барча университетлар жамланса, адади 500 та бўлади. Ҳар бир университетга 3 миллион мусулмон тўғри келади. Фақат биргина АҚШда эса 5758 та университет бор.

Яқинда Шанхайдаги Давлат Илмий Тадқиқот «Жиао Тонг» Университети Дунё университетларининг академик қийматига кўра рўйхат тузди. Унинг қизиқ тарафи шуки, рўйхатнинг энг қийматли 500 та университетига кирувчи биронта мусулмон ўлкадаги университет йўқ.

«Бирлашган Миллатларнинг Ривожланиш Дастури» ташкилоти (UNDP) тарафидан тўпланган маълумотларга кўра, христианларда саводхонлик ўртача 90% ни ташкил қилади. Булардан, 15 та ўлкада, асосий аҳолиси христиан ўлкаларда, саводхонлик 100% ни ташкил қилади.

Мусулмон дунёсида саводхонлик ўртача 40% ни ташкил қилиб, 100% саводхонлик даражаси биронта мусулмон ўлкасида йўқ.

Христиан дунёсида ўртача 40% аҳоли университетни тамомлаган бўлиб, мусулмонларда эса, олий маълумотлилар сони ўртача 2% ни ташкил қилади.

Аксар аҳолиси мусулмон бўлган давлатларда, ҳар 1 миллион мусулмонга 230 та олим тўғри келади. АҚШда ҳар 1 миллион кишига 4000 та олим тўғри келади. Японияда эса, ҳар 1 миллион кишига 5000 та олим тўғри келади.

Барча араб давлатларини қўшиб ҳисоблаганда, тўлиқ кун ишлайдиган тадқиқотчилар сони 35.000 кишини ташкил этади. Бу дегани, ҳар 1 миллион араб миллатига 50 тадан мутахассис техник ходим тўғри келади. Христианларда эса 1 миллион кишига 1000 та мутахассис ходим тўғри келади.

Буюк Британияда, ҳар бир миллион аҳолига нисбатан нашр қилинаётган китоблар номи 2000 та бўлса, Мисрда бу номлар 20 тани ташкил килади.

Мусулмон давлатларда, ўртача, Ялпи Миллий Махсулотнинг 0.2% қисми илмий-тадқиқот ишларига ажратилса, христиан давлатлар бунга 5% ини ажратадилар.

Хулоса: Мусулмон дунёси илмий ривожланиш қобилиятини йўқотган.

Нега мусулмонлар кучсиз? Чунки илмий иш қилиш қобилиятимиз йўқ.

Нега мусулмонлар кучсиз? Чунки илмни тарқата олмаймиз.

Нега мусулмонлар кучсиз? Чунки илмий янгиликларни татбиқ эта олмаймиз.

Тарихда кўп кўрилган ҳақиқат шуки, келажак - илмий асосда қурилган жамиятларники.

***

Ислом Хамкорлик Ташкилоти аъзоси 57 давлатнинг Ялпи Ички Махсулоти жами тақрибан 2 триллион доллар.

Аммо биргина АҚШнинг ўзи 12 триллион доллар қийматдаги махсулот ва хизмат ишлаб чиқаради, Хитой - 8 триллион, Япония - 3.8 триллион, Германия - 2.4 триллион долларлик махсулот ва хизмат ишлаб чиқаради (харид қобилияти тенглаштириб хисобланди).

Нефтга бой Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Қатар биргаликда 500 миллиардлик махсулот ва хизмат ишлаб чиқаради. Лекин биргина Испанияда махсулот ва хизмат ишлаб чиқариш 1 триллиондан зиёд.

Католик динидаги Польша 489 миллиард долларлик ишлаб чиқаришга эга, буддист Таиланд эса 545 миллиардлик ишлаб чиқаришга эга.

Ислом дунёсининг Ялпи Миллий Махсулотини (ЯММ) нисбати, бутун дунё ЯММга нисбатан прогрессияли тарзда камайиши кузатилмоқда.

Мусулмонларнинг бундай кучсиз эканлигига асосий сабаб, таълимнинг нуқсонли эканлигидир. Яна-да аниқроғи, таълимнинг сифатсизлиги ва бугунги замон талабларига жавоб бермаслигидир.

Др. Фарух Салим
Ёзувчи

* * * * *

“ҲАРАКАТ”нинг таҳлили: Биринчидан, шунча материал тўплаб, шундай мақола тайёрларган Др. Фарух Салимга раҳмат айтамиз.

Иккинчидан, бу мақоладаги фикрлар биз учун янгилик эмас. Биз кўп марта шундай фикрни ёзмоқдамиз: “Эй, ўзбеклар, эй, мусулмонлар! Атрофингизга қаранг, ошхонангиздаги мясорубкадан тортиб, бурнингиз остидаги Интернетгача ҳамма нарсани кофирлар, яъни мусулмон эмаслар яратдилар. Шунга чидаб ўтирибмизми, демак, ақл-идрокий ҳам қашшоқ ва қолоқмиз.”

Яна эслатиш керакки, 2017 йил 10-11 сентябрь кунлари Остонада (ҳозирги номи Нур-Султон) бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити қабул қилган Декларациянинг бир жумлалик 7-чи моддаси ҳам бизнинг фикримиздан иборат: "Ислом жамиятини қолоқлик ва қашшоқликдан, ақли-идрокий қашшоқлик ҳам шунинг ичида, қутқариш керак". Кўриб турибмизки, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити ҳам бизнинг фикрни қабул қилди.

Учинчидан, Др. Фарух Салимнинг “Мусулмонларнинг бундай кучсиз эканлигига асосий сабаб, таълимнинг нуқсонли эканлигидир. Яна-да аниқроғи, таълимнинг сифатсизлиги ва бугунги замон талабларига жавоб бермаслигидир” деган фикри тўғри, аммо мукаммал эмас. Бу масалага оид мукаммал фикрни кўп йиллардан бери “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги айтиб келмоқда: “Мавжуд қолоқлик ва қашшоқликдан чиқишнинг ягона йўли – Ислом динида ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш ва ИСЛОМ ДИНИ ДУНЁВИЙЛИК/СЕКУЛЯРИЗМ ПРИНЦИПИНИ қабул қилишига эришишдир.”

Хуллас, бизнинг жамият ТЎҲАМБАлар жамияти бўлиб қолганини Др. Фарух Салим аниқ фактлар билан яна бир марта исботлаб берибди. Шу муносабат билан эслатиш керакки, ТЎҲАМБА сўзини ЎЗБЕК тилига биз киритдик. ТЎҲАМБА – ҳеч нарсага қатъий эътиқоди бўлмаган, назари паст, зиқна, жамият ва миллат олдида маъсулият сезмайдиган, дунё қараши ўта чекланган одамлардир. Демак, тўҳамбаликдан қутилишимиз керак.