07 July 2019
18:15 - Кеча АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод “Толибон” билан ўтказилаётган музокараларни мақтаган эди, бугун “Толибон” яна 12 кишини ўлдирди
Афғонистонда инглиз тилида ҳам чиқадиган Tolo News веб-сайтида эълон қилинган хабарларга асосланиб билдирилишича, бугун, 2019 йил 7 июлда бу мамлакатнинг Ғазна шаҳрида “Толибон” террористлари портловчи қурилмалар жойлаштирилган автомашинани портлатиб, камида 12 кишини ўлдирдилар, 179 кишини ярадор қилдилар. Ўлдирилганлар орасида саккиз нафар полициячи ва тўрт нафар тинч аҳоли вакили борлиги ҳам айтилмоқда.

Ўлимчи-террорист ўзи ҳайдаб келган автомашинани портлатгани “Толибон” тарафидан ҳам тан олинди.

Шунақа гаплар. Қаранг, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Афғонистондаги қонли урушни тинчлик йўли билан тўхтатиш учун “Толибон” билан музокаралар олиб бориш кераклигини ўтган йилнинг бошларидан гапиришга бошлаган ва Ўзбекистонда бу муаммога бағишланган халқаро конфенеция ҳам ўтказган эди. Ўшандан бери АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод “Толибон” билан тўғри келган жойда учрашувлар ўтказиб ётибди, “Толибон” эса терактларини камайтираётгани ҳам йўқ, аксинча, оширмоқда.

Энди жавобгарликка фақат “Толибон”ни эмас, Шавкат Мирзиёни ҳам тортиш керак. У Афғонистондаги ўзбеклар лидери Абдурашид Дўстим билан алоқа қилиш, унга ёрдам бериш ўрнига, Афғонистоннинг феълан Бош вазири, тожик аслли, Абдурашид Дўстимнинг бош душмани Абдулло Абдуллоҳни қўллаб-қувватлаётгани ҳам очиқдан-очиқ жиноятдир.