05 July 2019
15:03 - Қизиқ: Номини “UzAuto Motors” АЖга алмаштирган “General Motors Uzbekistan” Chevrolet бренди остида автомобиллар чиқаришни давом эттиради
Асакадаги “UzAuto Motors” заводида ташкил этилган матбуот анжуманида “UzAuto Motors” АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажараётган Рустам Ражабов шундай дебди:

“Сўнгги йилларда General Motors компанияси томонидан бир қатор автозаводлар сотиб юборилди. Чунки охирги пайтларда GM компанияси анча зарар билан ишлаётганди. General Motors ўтган йилиёқ “GM Uzbekistan”даги акцияларини Ўзбекистонга сотишга қарор қилди. эндиликда Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида ҳеч кимга қарам эмас. 1 июлдан эса “GM Uzbekistan” расман “UzAuto Motors” АЖга айлантирилди.

Бироқ, GM Ўзбекистонни тарк этгани билан биздаги автомобиль ишлаб чиқариш технологияси General Motors компанияси стандартлари бўйича давом эттирилаверади. Яъни, ички бозорга автомобиллар Chevrolet бренди билан ишлаб чиқарилишда давом этади, аммо экспортга чиқарилаётган маҳсулотлар Ravon бренди остида бўлади.”

Тахмин қилиш мумкинки, ички бозорга автомобиллар Chevrolet бренди билан ишлаб чиқарилиши, аммо экспортга чиқарилаётган маҳсулотлар Ravon бренди остида бўлиши, General Motors компаниясининг талаби бўлса керак.

Бу хабарга қўйилган расм “Ҳаракат” Агентлигининг 2016 йилдаги хабаридан олинган.